Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

112949       0

Ахборот хизмати

       

Шаҳримиз кун сайин чирой очиб бормоқда. Йўллар, кўчалар, янги қурилган кўп қаватли уйларга боқиб, нақадар замон билан ҳамоҳанг ривожланаётганимизга гувоҳ бўляпмиз.  Ёруғ ва ажиб дизайн кўринишидаги кўчалар, тунги шаҳар ҳам барчани бирдек ўзига мафтун қилган. Шаҳар кўркига кўрк қўшиб турган жиҳатлардан яна бири бу замонавий кўп қаватли уйлар янгича типда бунёд этилаётганлигидир.

Термиз шаҳрида 1991-йилга қадар кўп қаватли уй-жойлар сони
405 тани ташкил қилган бўлса,  2016-йилга қадар яна 29 та кўп қаватли уй жойлар қурилиши хисобига уй-жойлар сони 434 тага етказилган эди. Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан Термиз шаҳрида сўнги 7 йил ичида 360 та, 1096 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилиб, жами кўп қаватли уй-жойлар сони 790 тага етди. Бунинг ҳисобига 12500 нафар аҳолининг уй-жойга бўлган талаби қондирилишга эришилди. Шундан 3 855 таси (41%) хонадон хотин-қизларга тўғри келади.
2023 йилда жами 34 та 7, 9, 12, 14 ва 16 қаватли 3487 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда қурилиш ишлари олиб борилмоқда ва йил якунига қадар фойдаланиш учун тайёр ҳолга келтириш режа қилинган. Уларнинг биргина мисолида пресс-тур доирасида ташриф буюрилган кўп қаватли, замонавий уй жойлар комплекси шаҳарнинг "Дўстлик" маҳалласи "Алишер Навоий" кўчасида қад ростламоқда. Мазкур 3 та-140 хонадондан иборат кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиш ишлари тўлиқ якунланиб, ўз эгаларига топширилади.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари