Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

177867       0

Ахборот хизмати

       

Семинарда мактабларни янги ўқув йилига пухта тайёрлаш, жамиятда ўқитувчи обрў-еътиборини ошириш, уларни вазифасидан ташқари ишларга жалб қилмаслик, таълим сифатини яхшилаш борасидаги масалалар муҳокама қилинди. Вилоят раҳбари ўқитувчиларни ўз вазифасидан ташқари ишларга жалб қилган ҳар қайси даражадаги раҳбарга нисбатан кескин чоралар кўрилишини таъкидлади.

Таълим муассасалари шароитларини яхшилаш, янги ўқув йилига тайёрлаш мақсадида вилоят маҳаллий бюджетидан 11 млрд 195 млн сўм маблағ ажратилиб, мактабларнинг ички ва ташқи ёритиш чироқларини янгилаш, ўқув биноларининг пол, ички ва фасад қисмларини таъмирлаш учун зарур бўлган материаллар харид қилинди. Харид қилинган ушбу материаллар семинар якунида барча ҳудудларда таъмирланиши режалаштирилган мактаблар директорларига топширилди ва мутасаддиларга таъмирлаш ишларини қисқа фурсатларда якунлаш топшириғи берилди. Жумладан Термиз шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасаруфидаги мактабларни ҳам янги ўқув йилига таъмирлаш мақсадида зарур бўлган қурилиш материаллари топширилди.

Термиз шаҳар ҳокимлиги Aхборот хизмати


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари