Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

226551       0

Ахборот хизмати

       

Янги Ўзбекистоннинг бахтли болалари: Сурхондарёда болалар байрами кенг нишонланмоқда

Бугун, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Денов туманида вилоятнинг асосий байрам шодиёналари бўлиб ўтмоқда. Ҳар бир шаҳар ва туманлар учун ажратилган повильонларда турли кўргазмалар, қувноқ ўйинлар, театрлаштирилган концерт-томошалар ва бошқа қатор кўнгилочар тадбирлар ўтказилмоқда.

Байрам тадбирида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, вилоятимизда истиқомат қилаётган 1 миллиондан ортиқ болаларни байрам билан табриклади. Шунингдек, тадбирда Денов туманида янги қиёфа касб этаётган Шароф Рашидов кўчасининг тантанали очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Президентимиз ташаббуси билан ушбу кўчада 13 километрлик йўлни янгидан қуриш учун жами 207 млрд сўм маблағ ажратилди. Бундан ташқари 8,1 млрд сўм маблағ эвазига 10 мингдан ортиқ аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 6 км ҳамда 22,1 млрд сўм эвазига 10 км оқава сув қувурлари ётқизилди. Аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида Шароф Рашидов кўчасининг ўзида 33 та янги кўп қаватли уй-жой қурилмоқда. Бу эса қарийб 1,5 мингта оила ўз хонадонига эга бўлишини кафолатлайди.

Янгидан фойданишга топширилган Шароф Рашидов кўчаси, “Афросиёб” ҳамда “Эко” маданият ва истироҳат боғларида байрам тадбирлар кўтаринкилик билан давом этмоқда.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари