Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

229588       0

Ахборот хизмати

       

ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Мавзу: Шаҳарда хотин қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин - қизларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар.

Термиз шаҳар ИИБ ЖХХ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори Салтанат Алланазарова иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Мулоқотда Термиз шаҳридаги олий таълим муассасалари масъуллари, талаба ёшлар, ОАВ ходимлари, ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этишди ва ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

Очиқ мулоқотда Салтанат Алланазарова қуйидаги фикрларни билдирди.

Давлатимиз раҳбарининг шахсий ташаббуслари билан сўнги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Шулардан энг асосийси сифатида мамлакатимизда гендер тенглигини таъминлаш мақсадида 2019 йил 2 сентябр куни “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилинганлигини айтиб ўтишимиз мумкин.

Инсон-олий қадрият. Ҳаёт ширин, уни мазмунли, моҳиятли, мақсадли ўтказиб, эзгу ишлар қилиб теварак-атрофимиздаги инсонлар ҳурматига сазовор бўлиш ҳар бир инсон учун катта бахт. Фарзандларимизга эътиборли бўлайлик! Инсон ҳаёти, ёш авлод келажагига рахна солиши мумкин бўлган гиёҳвандлик-бангиликка қарши курашиш мустақил юртимизнинг ҳар бир фуқароси, қолаверса, ҳар биримизнинг муҳим вазифаларимиздан бўлиб ҳисобланиши, жамият ҳаётидаги мавжуд ҳар қандай зарарли иллатни йўқ қилиш ва унинг олдини олиш ҳар биримизнинг вазифамиз, шарафли бурчимиздир.

Очиқ мулоқот давомида маърузачи томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида хотин-қизларга нисбатан содир этилаётган зўравонлик ҳамда жиноятчиликка қарши курашишда хотин-қизларимизни ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлили, шунингдек, гендер тенглик, аёллар ва эркаклар ўртасида тенг ҳуқуқлар ва имкониятлар, хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш, гендер зўравонликни олдини олиш тўғрисида хабардорликни ошириш тўғрисидаги маълумотлар бериб ўтилди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари