Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

БРИФИНГ

БРИФИНГ

27 / 10 / 22

355588       0

Ахборот хизмати

       

Термиз шаҳар ҳокимининг ўринбосари Джураев Бунёд Шаниязович иштирокида "Термиз шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида амалга оширилаётган ишлар" мавзусида брифинг ўтказилди.

 

Қадрли ҳамшаҳарлар!

Айни кунларда шаҳримизда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида ҳам бир қатор ишлар тизимли равишда амалга оширилиб келинмоқда.

КЎП ҚАВАТЛИ УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ 2022-2023 ЙИЛЛАР КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА:

Термиз шаҳрида бугунги кунда 783 та кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб, шундан 683 та кўп қаватли уйларга “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5152 сонли қарорига асосан 31 та молиявий ҳолати оғир ширкатлар тугатилиб, ўрнида 14 та бошқарув сервис компаниялари хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил этилди.

Бугунги кунда, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида шаҳардаги 8 та кўп квартирали уй-жойларда 3700 кв.метр том қисми жорий таъмирлаш ишлари, 57 та кириш йўлаклари таъмирланди, шунингдек 27 та уйнинг фасад қисмида бўяш, 6 та кўп квартирали уй-жойларнинг ички муҳандислик тармоқлари ва 270 кв.метр тротуарларни бетон қоришмаси билан қоплаш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, манзилли дастур асосида “Боғишамол” маҳалласи ҳудудидаги 11а-уй, “Дўстлик” маҳалласи Алишер Навоий кўчасида жойлашган 22-сонли, “Жайҳун” маҳалласи Бахт кўчасида жойлашган 1-сонли кўп қаватли уй-жойларнинг том қисмини мукаммал таъмирлаш ҳамда “Боғишамол” маҳалласидаги 12-13-сонли ҳамда “Каттабоғ” маҳалласи Алишер Навоий кўчасида жойлашган 18-сонли кўп қаватли уйларнинг том қисмини жорий таъмирлаш ишларига Республика бюджети ва маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Аҳолига электр энергияни узлуксиз етказиб бериш ҳолати бўйича:

Куз-қиш мавсумида электр тармоқларини барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида, 240 км тармоқ ва 65 дона трансформатор пунктларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. Электр тармоқларни мукаммал таъмирлаш ишлари эса 50 фоизга бажарилиб, ҳозирги кунда ушбу ишлар давом эттирилмоқда. 

Аҳолини суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланиш даражаси ва тармоқларни таъмирлаш бўйича:

Ҳозирги кунга қадар 5,5 км табиий газ қувурлари реконструкция қилиниб, 2 дона газ тақсимлаш пунктлари мукаммал таъмирланди, 510 дона газ тақсимлаш пунктлари тафтиш қилинди, 33,7 км газ қувурлари босим остида зичликга синаш ва хаво босими ёрдамида тозалаш ишлари амалга оширилди ҳамда 20,0 км газ қувурларини бўяш ишлари тўлиқ амалга оширилди. Шунингдек, куз-қиш мавсумида аҳолига 469,0 тонна суюлтирилган газ етказиб берилади. Аҳолига суюлтирилган газ баллонларини режа-график асосида ҳар 40 кунда  тўлдириб бериш чоралари кўрилади.

Иссиқлик таъминоти ва ичимлик сув таъминоти объектлари бўйича:

Мавсум давомида кўп қаватли уй-жойлар ва ижтимоий соҳа объектларида иссиқлик таъминотини яхшилаш мақсадида вилоятда 2 та марказий ва 6 та маҳаллий қозонхоналар мавжуд бўлиб, шундан, 2 та
(13-мактаб ва 10-мактаб) маҳаллий қозонхоналарини реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда.

Термиз шаҳридаги 18 та кўп қаватли уй-жойларга ва ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи “РК-6” ва Камолот уй-жойлари жойлашган массивлардаги қозонхоналар жорий таъмирланди.

Жорий йилда Ичимлик сув таъминоти корхонаси томонидан 600 метр мукаммал ва 5,2 км жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

Бундан ташқари, долзарб муаммоларни бартараф этиш ва аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш мақсадида Мангузар, Паттакесар, Намуна, Чегара, Тинчлик, Алишер Навоий ва Нурли келажак маҳаллаларида 16,7 км тупроқ йўллар шағаллаштирилди.

2022-2023 йилларнинг куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар олдини олишда профилактик тадбирларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида тегишли чора-тадбирлар асосида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

 

 

 

 


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари