Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

408221       0

Ахборот хизмати

       

Расмий муносабат

 

Жорий йилнинг 15 июнь куни Facebook ижтимоий тармоғи орқали “Термиз шаҳридаги “Гулистон” маҳалласининг ҳудудидаги барча кўчалар тўлиқ асфальт қилингани, бироқ битта кўчада таъмирлаш ишлари якунига етказилмай қолганидан шикоят қилинган” мурожаат йўлланган. Термиз шаҳар ҳокимлиги ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридаги “Мангузар” маҳалласига туташ бўлган “Гулистон” маҳалласининг ҳудудидаги барча кўчалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.04.2021 йилдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарорига асосан тўлиқ асфальт қилинган.

Шу боисдан ушбу ишларни узвий давом эттириш мақсадида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги "Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла" дастурларини амалга ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш дастурлари тўғрисида"ги ПҚ-172-сонли қарорига асосан 2023 йилда Термиз шаҳрининг “Мангузар” маҳалласи худудидаги жами 21,9 км (шундан, таъмир-талаб кўчалари-13,5 км) таъмирланадиган йўл инфратузилма объектлари дастурига киритилган.

2023 йилда “Обод маҳалла” дастури доирасида “Мангузар” маҳаласининг 13,5 км ички кўчалари, шу жумладан мурожаатда келтирилган Чори Гумбаз (500 метр) кўчаси ҳам дастур асосида асфальтбетон ётқизиш ишлари амалга оширилишини маълум қиламиз.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари