Сурхондарёликлар Баҳодир Жалоловни шарафламоқда
Бугун Термиз шаҳрида Токиода бўлиб ўтган XXXII-ёзги олимпия ўйинларида спортнинг бокс тури бўйича олтин медални қўлга киритган Баҳодир Жалоловни тантанали кутиб олиш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, талаба-ёшлар ва ёш спортчилар иштирок этган тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов маҳоратли боксчимизни эришган ғалабаси билан муборакбод этиб, унга “Шкода” енгил автомашинасининг калитини топширди.
Санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар янгради. Ёшу-кекса воҳанинг мард ўғлони Баҳодир Жалолов билан эсдалик учун суратларга тушди. Гуллар туҳфа қилинди.
Айни пайтда Баҳодир Жалолов камолга етган олис ва чекка Сариосиё тумани аҳолиси енгилмас боксчи билан учрашиб, уни фахр-ифтихор билан шарафламоқда.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024