Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

612632       0

Янгилик ва эълонлар

       

“Ташаббусли бюджет” ижроси назоратда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарори ҳамда соҳага доир бошқа қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар асосида 2022 йил апрель ойида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар бўйича жами
9 та лойиҳалар ғолиб деб топилди.


Лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Термиз шаҳри 2021 йил якунига кўра шаклланган қўшимча маблағлар ҳамда 2022 йилнинг 01 январь ҳолатига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан “Фуқаролар ташаббусли бюджети” жамғармасига жами 5067,0 млн.сўм маблағ ажратилди.
Улардан 1500,0 млн. сўмлик 4 тасини умумтаълим мактабларни таъмирлаш, 850,0 млн. сўмлик 1 тасини канализация тизимини таъмирлаш, 400,0 млн. сўмлик 1 тасини ахборот кутубхона марказини моддий техник базасини мустаҳкамлаш, 500 млн. сўмлик 1 тасини Олимпия захиралари коллежини таъмирлаш, 480,0 млн. сўмлик 1 тасини Маданият марказини мебель жихозлари билан таъминлаш, 985,0 млн. сўмлик 1 тасини бошқа турдаги лойиҳалар ташкил этади.


Ҳозирда, мазкур лойиҳалар ижроси юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқиш ва тегишли экспертизадан ўтказиш ишлари бошлаб юборилган бўлиб, жараёнлар шахар прокуратураси, шахар молия бўлими ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокидаги ишчи гуруҳлар томонидан алоҳида назоратга олинган.


Шаҳар прокурори
катта ёрдамчиси
У.Урунов


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари