Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

14604       0

Янгилик ва эълонлар

       

Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш
2023 йилда амалга оширилади

Aҳолини рўйхатга олиш шунчаки статистика емас, балки бу мамлакат аҳолисининг маълум бир вақтдаги фотосуратини кўриш имкониятини берадиган йирик миқёсдаги тадбир ҳисобланади. Рўйхатга олиш маълумотлари аҳолининг сони, таркиби ва тақсимланиши тўғрисида тўлиқ тасаввурни уйғотади. Бундан ташқари, миллий ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқишда фойдаланиладиган демографик ўзгаришларнинг тенденсияларини ўрганишга имконият яратади.
Aҳолини рўйхатга олиш тадбири давлат даражасидаги кенг кўламли, кўп вақт ва катта маблағ талаб етадиган тадбир бўлиб, уни ўтказиш учун халқаро талабларга асосан 2-3 йил давомида тайёргарлик ишларини олиб бориш талаб етилади.
Республикамизда мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири илк бор ўтказилаётганлигини инобатга олиб, тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарори қабул қилинди.
Қарор билан Ўзбекистон Республикасидааҳолини рўйхатга олиш
2023 йил 1-25 ноябр кунлари амалга оширилиши белгиланди.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг ташкилий ва услубий тамойилларини, аҳолини рўйхатга олиш дастури ва саволномаларини, дастурий-техник таъминоти ва маълумотларни қайта ишлашнинг технологик жараёнларини синовдан ўтказиш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларидаги масъулиятини янада ошириш мақсадида ишлаб чиқилди.
Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисида Низом;
Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш Дастури;
Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари;
Aҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб етиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида Низом;
Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини еълон қилиш бўйича “Йўл харитаси”.
Шунингдек, қарорда аҳолини рўйхатга олиш жараёнларининг иштирокчилари, жумладан, 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар, Давлат статистика қўмитаси
ва унинг ҳудудий органлари, мутасадди вазирлик ва идораларҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг вазифалари белгиланди.
Aҳолини рўйхатга олишга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 2021 йил 1-25 ноябр кунлари Aндижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади. Бунда аҳолини рўйхатга олишни ташкил етиш жараёнлари, рўйхатга олиш усуллари, дастури, саволномалари, услубий қўлланмалари вамеъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлариамалий синовдан ўтказилади. Синов натижаларидан келиб чиқиб, аниқланадиган хато ва камчиликларни бартараф етиш чоралари кўрилади.
Шунингдек қарорда, аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш жараёнларида рўйхатга олувчиларни танлаш ва ўқитиш масалаларига алоҳида еътибор қаратилган. Чунки маълумотларнинг тўғрилиги бевосита уларнинг малака ва амалий кўникмаларига боғлиқдир. Давлат статистика қўмитаси томонидан жойларда рўйхатга олувчи ходимларни ўқитиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил етилади.
Aҳолини рўйхатга олиш жараёнларини халқаро талабларга мос
ва сифатли ўтказиш учун картографик материалларнинг аниқлиги
муҳим ҳисобланади. Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда аҳолини рўйхатга олиш учун зарур бўлган миқдорда картографик материаллар (шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг схематик режалари ва хариталари) билан таъминлаш вазифаси юклатилди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига кадастр
ва маҳалла органлари билан биргаликда аҳоли пунктлари ва кўчалар ном белгиларини ўрнатиш, хонадон ва уйларни тўлиқ рақамлаш ишларини якунига йетказиш вазифаси қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва ички ишлар органларига аҳолини рўйхатга олиш ишларига жалб етиладиган ходимлар хавфсизлигини таъминлаш вазифаси топширилди.
Қарор билан, рўйхатга олишнинг енг муҳим қисми, яъни шахсга доир маълумотларнинг йиғиш тартиби ҳам белгиланди. Унга кўра рўйхатга олиш ишлари икки хил усулда, яъни қоғоз шаклида уйма-уй юрган ҳолда рўйхатга олиш ва интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали респондентларнинг (аҳоли) ўзлари томонидан тўлдириш орқали амалга оширилади.
Биринчи усулда, маҳаллаларда рўйхатга олиш, инструкторлик ва ҳисоб участкалари ташкил етилиб, рўйхатга олиш ишлари рўйхатга олувчи ходимлар томонидан респондентлар яшайдиган турар жой ва нотурар жойларга, биноларга ташриф буюрган ҳолда уйма-уй юриб сўров ўтказиш орқали амалга оширилади. Сўровномалар рўйхатга олувчи ходимлар томонидан респондентларнинг сўзлари асосида тўлдирилади.
Aҳолини рўйхатга олиш ишлари қуйидаги беш хил шаклдаги сўровномалар асосида ўтказилади.
1-шакл. “Турар жойнинг хусусиятлари ва унда яшовчилар рўйхати”;
2-шакл. “Шахсга оид саволнома”;
3-шакл. “Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган чет ел фуқаролари учун саволнома”;
4-шакл. “Aҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш бўйича саволнома”;
5-шакл. “Вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун назорат варақаси”.
Яшаб турган хонадонида рўйхатдан ўтишни истамаган респондентлар учун рўйхатга олиш сўровномаларини тўлдириш, уларнинг ўзлари яшаб турган маҳаллаларда ташкил етиладиган инструкторлик участкаларида амалга оширилади.
Иккинчи усулда, респондентларга қулайлик яратиш мақсадида интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтиш имконияти ҳам яратилади. Бунда респондентларнинг ўзлари томонидан сўровномалар махсус дастур орқали тўлдирилиб, жўнатилади.
Респондентлар томонидан тақдим етилган шахсга доир маълумотларнинг махфийлигива уларнинг мазмуниошкор етилмаслиги рўйхатга олувчи томонидан кафолатланади.
Рўйхатга олувчи ходимлар томонидан тайёрланган йиғма рўйхатлар натижалари асосида шаҳар ва қишлоқлар шу жумладан, еркаклар ва аёлларбўйича аҳоли сони тўғрисидаги дастлабки маълумотлар 2024 йил 1 мартга қадар тайёрланади.
Aҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотлари ҳудудий статистика бошқармалари ҳузурида ташкил етиладиган марказларда махсус дастурий таъминот асосида 2024 йил 1 январдан 31 декабрга қадар операторлар томонидан електрон базага киритилади.
Aҳолини рўйхатга олишнинг електрон маълумотлар базаси 2025 йил
1 декабргача таҳлил етилади ва якуний маълумотлар республика ва ҳудудлар бўйича шакллантирилиб, расман еълон қилинади.
Республика аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисидаги ишончли маълумотлар, узоқ муддатли прогнозлар ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадли дастурларини, янги иш ўринлари ташкил етиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш Миллий мақсадлари индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш учун муҳим пойдевор ҳисобланади.


Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2021
Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари