Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

297881       0

Янгилик ва эълонлар

       

Давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёш мутахассислар ва ёш ватандошларга зарур шарт-шароитлар яратиш учун ҳуқуқий асослар яратилмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳада фаол ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёш мутахассислар ва ёш ватандошларга зарур шарт-шароитлар яратиш борасида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 07 март кунидаги “Давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёш мутахассислар ва ёш ватандошларга зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 101-сон қарорига мувофиқ,
2022 йил июндан хориждаги нуфузли олий таълим муассасаларида ўқиётган, етакчи компанияларда ишлаётган Ўзбекистон ёшлари (ёш ватандошлар)га вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратиш мақсадида ёш ватандошлар фаолияти давомида хизмат тураржойлари билан таъминланиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида камида 2 йил ишлаган ёш ватандошларга уй-жой учун ипотека кредитининг дастлабки бадали ва фоизларнинг бир қисмини қоплашга субсидия берилиши белгиланди.
Мазкур қарорга кўра, 2022 йил 01 июнь кунига қадар “Ёш ватандошлар реестри” электрон тизими ишга туширилиб, мазкур тизим хориждаги ватандош олимлар, экспертлар ва тадқиқотчилар очиқ рўйхатдан ўтадиган платформага интеграция қилинади.
Шунингдек, мазкур қарорда ҳар йили 1 март кунига ққадар давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги малакали ёш мутахассислар ва ёш ватандошларни келгусида юқори лавозимга тайинлаш бўйича асосланган таклифларни Ёшлар ишлари агентлигига бериб бориши ҳамда Агентлик 1 апрель кунига қадар таклифларни ўрганиб президент Администрациясига тавсия киритиб бориши белгиланди.
Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июль кунидаги “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6260-сонли Фармони эълон қилинганига эътибор қаратиш лозим бўлади.
Чунки, мазкур Фармоннинг 5-бандида давлат органлари, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига кирган хорижий олий таълим муассасаларини (бакалавриат, магистратура) тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча устамалар тўлаб бориш тартиби жорий этилган.
Фармон билан белгиланган қўшимча устамалар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (Агентлик), ёш мутахассис ва унинг иш берувчиси ўртасида имзоланган шартнома асосида ҳар ой тўлаб борилади. Шартнома 3 йилгача бўлган муддатга тузилади ва тўловлар иш берувчи томонидан амалга оширилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 11 февраль кунидаги ПФ-6168-сон Фармони билан тасдиқланган Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамгармаси (кейинги ўринда - Жамғарма) тўгрисидаги низомга кўра, Жамғарманинг асосий вазифалари этиб хориждаги нуфузли илмий-тадқиқот, таълим ва тиббиёт муассасаларида, иқтисодиётнинг истиқболли тармоқларида, айниқса, энг янги инновацион технологияларни ишлаб чиқариш ва қўллаш соҳаларида ишлаётган, қимматли илмий ва амалий тажрибага эга ватандошларимиз билан алоқалар ўрнатиш белгиланган.
Қарорга мувофиқ, ёш мутахассисларга қўшимча устамалар миқдори белгиланишида нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг (THE (The Times Higher Education World University Rankings), QS (Quacquarelli Symonds World University Rankings), ARWU (Academic Ranking of World Universities) юқори 500 талик рўйхатидаги энг юқори ўриндан жой олган хорижий олий таълим ташкилоти инобатга олиниши белгиланган.
Бундан ташқари, хориждаги ватандошлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида президент қарори билан «Ватандошлар» жамоат фонди ташкил этилиб, унинг фаолиятини бошлаш учун 5 млрд сўм ажратилган.


Сурхондарё вилоят суди судьяси З.Э.Мавлонов


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари