Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

32945       0

Янгилик ва эълонлар

       

КЎЧМАС МУЛККА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ҚОНУН БИЛАН БЕЛГИЛАНДИ


Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 28 ноябрь куни имзоланган «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, ер участкаларига, биноларга, иншоотларга, шу жумладан қурилиши тугалланмаган объектларга, кўп йиллик дов-дарахтларга, мулкий мажмуа сифатидаги корхоналарга бўлган мулкий ҳуқуқларининг кафолатлари белгиланди.
Мазкур Қонун жамоатчилик муҳокамасидан сўнг, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 21 июнь куни қабул қилинган ва Олий Мажлиснинг Сенати томонидан 2022 йил 7 октябрь куни маъқулланган.
Ушбу Қонун асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат орган сифатида, ушбу Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси эса кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган сифатида белгиланди.
Шунингдек, мазкур Қонунда давлат рўйхатидан ўтказиладиган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва чекловлар ҳам белгиландики, унга кўра мулк ҳуқуқи, доимий эгалик қилиш ҳуқуқи, доимий фойдаланиш ҳуқуқи, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи, ижара ҳуқуқи, иккиламчи ижара ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи, оператив бошқариш ҳуқуқи, кўчмас мулкни ишончли бошқариш ҳуқуқи, бепул фойдаланиш ҳуқуқи, рента, ипотека, сервитут ҳуқуқлари ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларга нисбатан қонундан келиб чиқадиган ёки ваколатли давлат органлари томонидан қўйилган (белгиланган) чекловлар давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим:
Ушбу Қонун билан кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилдини шакллантириш учун ер участкаларининг белгиланганлиги (реализация қилинганлиги), бинонинг, иншоотнинг қурилганлиги ва фойдаланишга топширилганлиги, белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида қурилиши тугалланмаган объектнинг мавжудлиги, ️кўчмас мулкнинг бўлинганлиги, кўчмас мулкнинг бирлаштирилганлиги асос бўлиши ҳамда давлат реестри кўчмас мулк, унга бўлган ҳуқуқлар, шунингдек ҳуқуқ эгалари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси тарздаги тизимлаштирилган маълумотлар тўпламидан иборат эканлиги ҳам белгиланди.
Бундан ташқари, мазкур Қонун билан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ бўлган низоларни судгача ҳал этиш тартиби ҳам белгиландикик, унга кўра мазкур низоларни судгача ҳал этиш учун рўйхатдан ўтказувчи орган раҳбарининг буйруғига мувофиқ беш кишидан кам бўлмаган рўйхатдан ўтказувчи орган ҳудудий бошқармасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг масъул ходимларидан иборат таркибда Комиссия тузилади.
Мазкур комиссия мурожаатни кўриб чиқиш натижаларига кўра, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни бекор қилиш ҳақидаги, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишни бекор қилиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ўз кучида қолдирилиши ҳақидаги, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ўз кучида қолдирилиши ҳақидаги қарорлардан бирини қабул қилади.
Ушбу Қонуннинг якунловчи қоидаларида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлиши ҳам алоҳида белгиланди.
Мазкур Қонун матбуотда 2022 йилнинг 28 ноябрь куни расмий эълон қилинган бўлиб, ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.


Сурхондарё вилоят суди судьяси З.Э.Мавлонов


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2023
ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари