Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

Мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллиги байрами арафасида 21 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

2022-08-26

378918       0

Янгилик ва эълонлар

       

Мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллиги байрами арафасида 21 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида Термиз шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаб турган 21 нафар маҳкумни жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш юзасидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди.
Мамлакатимизда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар жадаллик билан амалга ошириб келинмоқда.
Суд-ҳуқуқ соҳасида конституциявий талаблар асосида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар туфайли аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатлари тўла таъминланмоқда.
Зеро, ушбу ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад шу муқаддас заминда яшаётган ҳар бир инсонни рози қилиш, уларнинг эзгу орзуларини рўёбга чиқариш, пировардида инсонпарварлик тамойилларига асосланган демократик жамиятни барпо этишдан иборатдир.
Суд-ҳуқуқ тизимида амалга ошириладиган барча ишлар замирида қонун устуворлигини таъминлаш, одил судловга эришиш каби эзгу ғоялар ётади. Айнан инсон ва адолатли суд ўртасидаги ўзаро муносабатларда қонунийликни ва адолатни таъминлайдиган ҳаракатлар замирида халқимизнинг осойишта ҳамда рози бўлиб яшаш ҳуқуқи турибди.
Инсонпарварлик тамойилига таяниб, Мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллиги байрами арафасида Термиз шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, ҳақиқатда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва жазо ўташнинг тартиб қоиаларига риоя қилиб, тузалиш йўлига ўтган, судлар томонидан ўрнатилган тақиқ ва чекловларга тўлиқ роия қилган, ўзининг ҳулқини ижобий томонга ўзгартирган 21 нафар шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари ўтаётган жазоларидан шартли равишда озод қилинди.
Бу билан суд, содир этган жиноятининг оқибатларини тўла англаб етган ва ахлоқан тузалиш йўлига ўтган маҳкумларга имкон берилганлиги ҳалқимизнинг кечиримлилик ва бағрикенглик каби азалий қадриятларининг руёбга чиқарилиши билан бир қаторда жазодан озод этилган шахсларнинг жамиятда ўз ўрнини топишда, оила аъзолари, фарзандлари, шунингдек жазодан озод қилинган шахсларнинг оилаларда тинчлик-хотиржамликни таъминлаш билан бирга, эл-юрт тарақиёти учун муносиб хисса қўшишларига яна бир имкон яратди.

 

Икром Шайманов,
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг раиси


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари