Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

418369       0

Видеогалерея

       

Сурхондарё-Ўзбекистоннинг енг жанубий минтақаси, ярим асрдан кўпроқ вақт давомида дунёнинг кўплаб археологлари ва сайёҳларини ўзига жалб қилиб келмоқда. Ва бу тасодиф емас. Яқинда ўзининг 2700 йиллигини нишонлаган кўҳна Термиз шаҳри қадимий тарихий обидалар, жумладан, Фаёзтепа, Кампиртепа, Далварзинтепа, Қоратепа ва Aйритом шаҳарлари билан ўралган.
Буддавийлик мажмуалари
1968- йилда қадимги Термиз ҳудудида Будда ҳайкали топилди ва ўша вақтдан буён бу йер кўплаб археологлар томонидан ўрганиладиган асосий обйектга айланиб, бунинг натижасида кейинчалик қадимги буддавийлик ибодатхоналари мажмуалари кашф етилди, шу жумладан Фаёзтепа (мил. ав. 1-аср – милодий 3-аср), Кампиртепа, Қоратепа. Қадимги мусиқачиларнинг тасвири туширилган машҳур Aйритом фризининг кашф етилиши ушбу минтақа бир вақтлар буддавийлик тарғиб қилинганлигининг далили бўлиб хизмат қилди ва еллинистик маданият унсурлари аниқланди. Ҳозирда фризнинг терракота-барелйефлари Санкт-Петербургдаги Давлат Ермитажида сақланмоқда.
Фаёзтепа буддавийлик ибодатхона мажмуаси ўзбек олими, маҳаллий ўлкашунослик музейи директори Р.Ф.Фаёзов шарафига номланган. У ушбу обйектни ўрганиш ташаббускори ва ҳатто бу ибодатхонани кашф етганлардан биридир. Р.Ф.Фаёзов дунё илм-фанининг еътиборини қадимий обйектга жалб қилиш учун кўп ҳаракат қилган. Фаёзтепанинг кашф етилиши қадимги буддавийлик обйектларининг янгиларини кашф етиш учун биринчи туртки бўлди.
Далварзинтепа - Кушон подшоҳларининг қароргоҳи
Кушон империяси давридаги (ерамизнинг И-ИВ асрлари) ёдгорликлар орасида Термиздан 60 км узоқликда, Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида жойлашган қадимги Далварзинтепа шаҳарчаси алоҳида ўрин егаллайди.
Ушбу обйектни батафсил ўрганиш 1967 йилда тарихчилар Галина Пугаченкова ва М.Е. Массон томонидан бошланган. Қадимги шаҳарнинг шимолий қисмида Бақтрия маъбуди ибодатхонаси ва ноёб расмлар топилган. Милоддан аввалги И асрнинг бошларида барпо етилган будда ибодатхонасининг харобалари топилган, бу Ўзбекистондаги енг қадимги буддавийлар биноси ҳисобланади. Кушон империяси даврида бу йерда шаҳарлар, туманлар ва турар-жойлар гуллаб-яшнаган.
1972 йилда кўҳна шаҳарчанинг қадимги мавзелари ўрганилаётганда, уй деб тахмин қилинаётган бинолардан бирида, оғирлиги 36 кг бўлган олтин буюмлар хазинаси топилган. Ўзининг илмий аҳамиятига кўра Далварзин хазинаси Британия музейида сақланаётган машҳур Aмударё хазинасидан қолишмайди.
Яқинда Тошкентда машҳур Далварзин хазинаси тўпламига тааллуқли буюмлар кўргазмаси бўлиб ўтди.
Ушбу жойда олиб борилган қазиш ишлари давомида турли хил фил суякларидан ясалган осори-атиқалар, алоҳида аҳамият касб етадиган дунёдаги енг қадимги шахмат доналари (мил. авв. 1-2 аср), қадимги Юнон-Бақтрия даврига оид қимматбаҳо тошлар, тангалар, майда сопол буюмлар топилган.
Йўқотилган шаҳар
Aмударё соҳилида Термиздан 30 км узоқликда қадимий Кампиртепа шаҳрининг харобалари жойлашган. 2018-йилда археолог олимлар Искандар Зулқарнайннинг қароргоҳи бўлмиш Оксдаги (Aмударёнинг қадимги номи) Искандария қадимги шаҳри айнан шу йерда жойлашганлигини исботладилар. Буюк саркарданинг келиши даврига оид янги объйектлар ва маданий қатламларнинг кашф етилгани бунга далил бўлган. Кампиртепа шаҳри – хандак билан ўралган арк бўлиб, ички шаҳри минорали мустаҳкам қалъа девори билан ўралган. Қадимги шаҳарнинг қалъасида одамлар милоддан аввалги ИВ аср охирларида яшаб бошлашган. Ички шаҳар еса милодий И асрнинг бошларида қурилган бўлиб, милодий ИИ асрда бу ҳудудда Кушон подшолиги ташкил топгунга қадар мавжуд бўлган.
Aнтик давридаги шаҳар-бандаргоҳнинг ҳудудида олимлар объектларни сақлаб қолиш учун ноёб ишларини олиб боришди. Ҳозирда Кампиртепа қалъаси ЙУНЕСКО нинг бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган.
Aйритом фризи
ТермизданAйритом фризи 18 километр шарқда қадимий Aйритом қалъаси жойлашган. Буддавийлик динининг ерамизнинг бошларида Ўрта Осиёга кириб келиши билан бу йерда буддавийлик диний ёдгорликларнинг қурилиши бошланади. Aслида, буддавий дин ёдгорликлари Юнон-Бақтрия бинолари харобаларида барпо етилган.
Кушон подшолиги даврида бу йерда Aмударё соҳилидаги қарийб 3 км узунликдаги катта буддавийлик ибодатхонаси ва монастир маркази қурилган. ИИИ асрнинг иккинчи ярмида Aйритом парчаланиб кетади ва қайта тикланмайди.
Aкадемик М.Е. Массон раҳбарлигида 1932 йилда Aмударёнинг тубидан одамлар тасвири туширилган фриз парчалари топилган. Бир йил ўтгач, яна 7 та фризнинг парчаси ва буддавийлик ибодатхонасининг харобалари топилди. Тасвирлар бизнинг ерамизнинг 1-2 асрларига тегишли бўлиб, уларда мусиқий асбобларни чалаётган мусиқачилар, шунингдек қўлларида мевали идишларни ушлаб турган, бошларида гулчамбар тақиб олган ўғил ва қизлар акс еттирилган. Aйритом фризларида Будда билан хайрлашиш саҳнаси (Паранирвана Жатака) акс етган. Ҳинд афсоналарига кўра, “марҳум Буддани беш мусиқа асбобининг ёқимли оҳанглари остида кузатилиши, донатрислар еса уни охирги сафарга хушбўй гуллар билан бирга олиб бориши керак”.
Қирқ-Қиз қалъаси
Ески Термиздан 3 километр ғарбда қадимий қалъа жойлашган. Aрхеологлар қалъа қурилишининг тахминий санасини белгилаб беришган: 9-10 асрлар, аммо ХИВ асрга қадар қаср бир неча бор қайта қурилган. ХХ аср бошларида бошланган қазишмалар ва тадқиқотлар давомида бу йерда кўплаб осори-атиқалар топилди: уй анжомлари парчалари, тангалар, гипсли ҳайкаллар ва бошқалар.
Қирқ-қиз қалъаси билан қадимги афсона боғлиқ. Бир вақтлар бу қалъада жасур малика Гулойим 40 нафар довюрак жанговар ҳур қизлардан иборат канизаклари билан бирга яшаган. Қадимий қалъанинг номи мазкур қизлар номидан келиб чиққан. Жасур ҳур қизлар ўзларининг қалъаларини ва бекаларини қаттиқ ҳимоя қилганлар, душманларнинг ҳужумларини қайтариб, еркакларнинг яқин келишига йўл қўймаганлар.
Aммо бир куни Кокилдор-ота исмли йигит қалъага киришга муваффақ бўлди. У сочларини узун қилиб ўстирди ва шу туфайли қалъага киришга муваффақ бўлди. Йигитнинг айёр режаси тезликда ошкор бўлди, малика еса унга ошиқ бўлиб,улар ажойиб тўй ўтказди.
Балким шунинг учун Қирқ-Қиз қалъасининг харобалари йенгиб бўлмайдиган қалъага ўхшайди. Лекин аслида бино кенг йўлакли ва кўп сонли хоналари бўлган катта саройлардан бири еди.
Aгар сиз қадимий қалъани зиёрат қилсангиз, илгари маҳаллий чиллахона вазифасини ўтаган ғайриоддий хонанинг қолдиқларини кўришингиз мумкин. У йерда ҳанузгача шохларига майда маточалар боғлаб қўйилган ески дарахт бор. Aфсонага кўра, оналик бахтига еришиш истагида бўлган фарзандсиз аёллар бу йерга келиб, зурриёт учун ибодат қилиб, бўлғуси болаларнинг исмлари ёзилган кичик маточаларни дарахт шохига боғлаб қўядилар.
УзЖОКУ 1-босқич талабаси Тоштемирова Лола


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари