Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

475166       0

Тадбирлар

       

“Маҳаллабай” ишлаш тизимининг ижроси амалда
Бугун, 11 июнь куни Термиз шаҳрида “Маҳаллабай” ишлаш тизими доирасида шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Исроил Худойбердиев фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан қабул ўтказди.
Қабулда 21 нафар фуқаролар қатнашиб, улар томонидан даволаниш масаласида имтиёзли тиббий ёрдам олиш, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, имтиёзли кредит олиш каби масалалардаги мурожаатлар билдирилди.
Жумладан, фуқаро Фотима Муҳаммедованинг фарзандига қулоқ эшитиш аппарати олиш масаласида қилган мурожаати шу куннинг ўзида берилиб ижобий ҳал этилди.
Хосият Вафоқулова эса кўзини операция қилдириш масаласида моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати юзасидан, мутасаддиларга мазкур фуқарони “Аёллар дафтари”ига рўйхатга қўшиш ҳамда даволаниши учун маблағ ажратиши белгиланди.
Фуқаролар Бибихол Жўраева, Раъно Менглиева, Шабнам Абдуллаева ҳамда Қурбоной Ражабовалар бир марталик моддий ёрдам олиш масаласидаги мурожаати ўрганиб чиқилиб, амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди. Шунингдек, Зулхумор Эшқувватова ва Гулчеҳра Химматоваларнинг ишга жойлашиш масаласида қилган мурожаатини ҳал этилиши бўйича мутассади ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқ берилди.
Вақт талаб этиладиган мурожаатларни ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

  

 

 

 

 

 


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари