Термиз шаҳрида амалга оширилаётган ислоҳотлар кенг жамоатчиликка етказилмоқда
Бугун, 9 июнь куни Ёшлар маркази биносида Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши котибияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига жорий йил 1-2-июнь кунларида ташрифи давомида белгиланган вазифалар, дастурлар ва бошқа масалалар бўйича Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари томонидан ўтказиладиган тарғибот-ташвиқот тадбирини вилоят Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги № 09- 01/380-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида белгилаб берилган иш-режа асосида ташкил этилди.
Мазкур тадбирга шаҳардаги депутатлар, маҳалла фаолллари, нуроний отахонлар, ёшлар, аёллар ҳамда кенг жамоатчилик жалб қилиниб, 190 нафар киши қамраб олинди. Тадбирни 2-сектор раҳбари, шаҳар прокурори Маматқулов Худойназар Панжиевич очиб берди. Шунингдек, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати, Термиз шаҳридаги 11-мактаб ўқитувчиси Нормурадова Дилбар Абдикосимовна томонидан Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи давомида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда белгиланган вазифалар хусусида маъруза қилди. Тадбирда “Аёллар”, “Ёшлар” ва “Темир” дафтарларга киритилган оилалар билан олиб бориладиган вазифалар Термиз шаҳридаги 2 – сектор масъул котиби Қосимов Шерзод Жахонгировичнинг маърузаси тингланди.
Очиқ мулоқот жараёнида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди. Тарғибот тадбири жуда кўтаринки, қизғин тарзда ўтди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024