Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

423588       0

Тадбирлар

       

ИЖОДКОРЛAР БИЛAН УЧРAШУВ

Мудофаа вазирлиги тизимида ҳарбий хизматчиларнинг кенг жамоатчилик вакиллари, хусусан, шоир ва ёзувчилар, адабиёцҳунос олимлар билан биргаликда турли маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашув ҳамда давра суҳбатлари уюштириши анъана тусига кирган. Буларнинг замирида еса ҳарбийлар ўзларининг бўш вақтларини мароқли, айни дамда фойдали ўтказиши, қолаверса, ватанимиз тарихи ва бугунини теран англаши, уларда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ҳамда ватанпарварлик дунёқарашларини янада бойитиш, ҳарбий бурчини бажаришда руҳан, маънан ва жисмонан тетикликни ўзида мужассам ета олиши каби мақсадлар ётибди.

Ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар ишчи хизматчилари билан маънавий — маърифий билимларини мустаҳкамлаш, уларда ватанпарварлик, ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига содиқлик, Қуролли Кучларга ҳурмат туйғусини шакллантириш, буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва фаолиятидаги ёрқин мисолларни тарғиб қилиш орқали, жасурлик ва мардлик, фахр ва ифтихор туйғуларни ошириш мақсадида жорий йилнинг 22-апрел куни “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги адиб Собир Термизий номидаги Сурхондарё вилояти ахборот кутубхона марказида “Китобсевар миллат” шиори остида вилоят МИБ ҳузуридаги чақирилувичиларни ҳарбий-техник мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказининг чақирилувчилари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирокида ижодий учрашув ташкил қилинди.

Тадбирда жанубий оператив қўмондонлиги, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, Термиз ҳарбий прокуратура, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Сурхондарё вилояти минтақавий бўлинмаси ва вилояти мудофааа ишлари бошқармаси фахрийлар билан ишлаш бўлими ҳамда бир гуруҳ фахрийлар Ўзбекистон Республикаси “Ветеран” жангчи-ногиронлар Сурхондарё вилоят бўлими ва жамоатчилик кенгаши аъзолари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси шоираси Д.Жумаева, Сурхондарё вилояти "Хурайда" адабий бадиий журнали бош мухаррири, шоир, публист Н.Ергашев, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, адиб Собир Термизий номидаги Сурхондарё вилояти ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида ҳамда Термиз шаҳар 17-сонли умумтаълим мактаби ёш ижодкор бир гурух ўқувчи ёшлар ва вилоят МИБ ҳузуридаги чақирилувичиларни ҳарбий-техник мутахассисликлари бўйича тайёрлаш Марказининг чақирилувчилари иштирок етдилар.Сўзга чиққанлар томонидан ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига сезиларли ҳисса қўшган атоқли адиб ва жамоат арбобининг ижодий мероси бугунги кунда ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган ишларда нечоғлиқ қўл келаётгани таъкидлаб ўтилди. Тадбир давомида шоирларнинг китобхонлар қалбидан жой олган дурдона асарларидан парчалар ўқилиши барчада илиқ таассурот қолдирди. Тадбир сўнгида ананага айланган ёш ижодкорларимизга фахрийларимиз томонидан есталик совғалари топширилди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари