Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

432278       0

Тадбирлар

       

Инсон дардига дармон бўлмоқ – олижанобликнинг енг юксак намунасидир (Aбу Aли ибн Сино).

Маълумки, 2022 йил 18 март куни Халқаро форумлар саройида Президент Ш.М.Мирзиёйев иштирокида "Тиббиётдаги ислоҳотлар - инсон қадри учун" мавзусидаги очиқ мулоқот бўлиб ўтган еди. Aлбатта, жамиятимизнинг асосий бугинларидан бири бу тиббиёт сохаси хисобланади.

Президент ва тиббиёт ходимлари иштирокида утган учрашувда аҳолига тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича муҳим ташаббуслар илгари сурилди, кенг кўламли вазифалар белгилаб берилди.

Келгуси беш йилда халқимизни сифатли ва малакали тиббий хизмат билан таъминлаш, соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтиришни Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг енг муҳим йўналиши сифатида белгиланди.

Шу қаторда, ёшларимизни тиббиёт сохасидаги янгилик ва ислохатлардан хабардор килиш, талабаларнинг соглом турмуш кечиришлари учун 2022 йил 21 апрел куни Термиз давлат университетининг Педагогика институтида “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларга оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, оилаларни мустаҳкамлаш, ерта никоҳ ва оилавий ажралишларнинг олдини олиш” мавзусида маънавий маърифий тадбир ташкил етилди.

Тадбирда Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори С.Н.Поёнова, акушер-генеколог Муборак Қурбонова, терапевт шифокор Саодат Кўчарова, шифокор Малика Йўлдошева, Педагогика, психология ва бошланғич таълими факултети декани педагогика фанлари номзоди, досент Қ.Б.Қодиров, хотин-қизлар маслаҳат Кенгаши раиси С.И.Турсуновалар ўз маъруза ва видеолавхлар билан, тарбиячи Бибисора Бўронова талабалар иштирокида тайёрланган “Ерта никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзусидаги сахна кўриниши билан қатнашди. Жумладан, жисмоний маданият кафедраси талабалари ҳам соғлом турмуш тарзи тарафдори еканликларини намойиш етиб, кўксидаги ғолиблик нишонлари билан тадбирга кўрк бағишлаб турди.

Талабалар тиббий хизмат турлари ва касалликларни олдини олиш борасида тушунчаларга ега бўлишди ва тиббиёт ходимларига ўз миннатдорчиликларини изҳор етишди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари