Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

432505       0

Тадбирлар

       

ЕНГ КУЧЛИЛAР ТЕРМИЗДA БЕЛЛAШМОҚДA

Мамлакатимизда хорижий тилларни ўргатишни оммалаштиришни янги босқичга олиб чиқиш ва соҳани ривожлантириш учун тизимли ишларни ташкил етиш, улғайиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш, бунинг учун барча шарт-шароитларни яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5117-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил етиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сонли қарори асосида мактабларда чет тилини ўқиш ва ўқитиш шароитларини яхшилашга, меҳнат қилаётган ўқитувчиларимиз нуфузини оширишга катта еътибор қаратилди.

Мазкур қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида, бугун 21-апрел куни Термиз шаҳридаги 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш Aгентлиги ва Халқ таълими вазирлиги ҳамкорликда Президент соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича енг яхши мактаб” танловининг вилоят босқичига старт берилди.

Бугун ўтказилаётган танловнинг ҳудудий босқичида 1-ўринни егаллаган мактаб жамоаси – 250 млн сўм, 2-ўринни егаллаган мактаб жамоаси – 200 млн сўм, 3-ўринни егаллаган мактаб жамоаси – 150 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

Ушбу танловнинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Илхом Сапаров иштирок етди.

Танлов ғолиблари бугун соат 17-00 да аниқланади. Бу ҳақда батафсил хабар берамиз.Термиз шаҳридаги енг сўнги янгиликларни фақат ушбу каналда кузатиб боришингиз мумкин.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари