Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

434384       0

Тадбирлар

       

300 нафардан ортиқ талаба ишга жойлашиш учун йўлланмага ега бўлди

Талабаларни бандлигини таъминлаш, уларни бўш иш ўринларига жойлаштириш борасидаги амалий ишлар республикадаги барча олий таълим муассасалари қаторида Термиз давлат университетида ҳам давом етмоқда.

ТерДУда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 4-мартда ўтказилган “Олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш орқали уларнинг турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш ҳамда университет талабаларига дарсдан бўш вақтларида иш билан бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида “Карйера куни” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, Термиз давлат университети ҳамда вилоят Бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида вилоятнинг шаҳар ва туманлар даражасидаги ташкилот, муассаса, корхоналар ва йирик тадбиркорлик субйектлари вакиллари бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.
Ярмаркада қатнашган барча талаба-ёшлар учун 160 дан ортиқ ташкилотларда мавжуд 2512 мингга яқин вакант иш ўрни таклиф етилди.
Мазкур ярмаркада Термиз давлат университетининг 3 минг нафардан ортиқ талабаси иштирок етиб, шу йернинг ўзида 300 нафардан ортиқ талабаларга ишга жойлашиш бўйича йўлланмалар берилди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари