Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

497560       0

Тадбирлар

       

Термиз шаҳридаги вақтинча ишсиз фуқаролар мавсумий иш билан банд Жаҳон ипак бозорида ипак маҳсулотларига бўлган талабнинг тобора ошиб бораётганлиги ўз навбатида мамлакатимизда пилла етиштириш ҳажмларини босқичма-босқич оширишни тақозо этмоқда. Халқимиз пиллачилик билан азалдан шуғулланиб келади. Бугун ҳам юртимизда ипак қурти боқиш ҳадисини пухта ўзлаштирган оилалар кўп. Улар оддий шароитда ҳам ҳар қути ипак қуртидан 65 килограмдан ошириб сифатли ҳосил етиштиради.
Халқимиз пиллачилик билан азалдан шуғулланиб келади. Бугун ҳам юртимизда ипак қурти боқиш ҳадисини пухта ўзлаштирган оилалар кўп. Улар оддий шароитда ҳам ҳар қути ипак қуртидан 65 килограмдан ошириб сифатли ҳосил етиштиради.
Айтиш керакки, узоқ йиллар мобайнида пиллакорлар ипак қуртини қанча машаққат эвазига боқиб келди. Гарчи жониворлар парвариши қиска муддат давом этса-да, ипак қурти олган оиланинг катта-кичик барчаси бир ой шу ташвиш билан овора эди. Оилавий тўрт-беш нафар аъзоси сокин саҳардан туннинг алламаҳалигача тутзордан барг кесиб келтириш, баргни новдасидан ажратиш ва қуртхонага солиб, яйратиш билан банд бўларди. Жониворлар каттарган сари озиқа – баргга талаб ортар, баъзида звенолар барг топиш илинжида ҳар томонга чопардилар. Тўртинчи-бешинчи ёшдан кейин барг топиш ташвишидан ташқари, пилла ўраши учун қир-адирга чиқиб мингбош, шувоқ, ёввойи супурги каби дастабоп ўсимликлар изларди. Кейинги йилларда соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида пиллакорлар меҳнати ҳар томонлама енгиллашаяпти. Термиз шаҳридаги "Намуна" МФйсининг вақтинча ишсиз фуқаролари бугунги кунда мавсумий иш билан таъминланмоқда. Ўз хонадонларида ипак қурти етиштирмоқда.

  


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари