Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

498436       0

Тадбирлар

       

Сайёр қабул: бугунги кун муаммоларининг ижобий ечими.
Бугун, 15 апрель куни “Бобур” истироҳат боғида Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиев бошчилигида сектор раҳбарлари, халқ қабулхонаси ва бош вазир қабулхонаси билан биргаликда ёшлар, тадбиркорлар ва аҳоли учун сайёр қабул ўтказди. Унда барча корхона ва ташкилот раҳбарлари ва оммавй ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Бўлиб ўтган сайёр қабулда шаҳар ҳокими И.Худойбердиев мурожаат қилган аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри, юзма-юз мулоқот уюштирди.
Қабулда фуқаролардан жами 249 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 70 та фуқарога субсидия тартибида уй-жой олиш ҳамда кредит олиш бўйича 10 нафар мурожаатчига онлайн тартибда кредит ажратилиши батафсил тушунтирилди. 22 нафар мурожаатчининг масаласи ўз ўрнида ижобий ечим топди. Жумладан, “Гулистон” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро С.Абдукаримованинг фарзанди бетоблиги сабабли, “Жайхун” МФЙда истиқомат қилувчи боқувчисини йўқотган фуқаро Г.Назаровага моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, “Темирйўлчи” МФЙда яшовчи якка ёлғиз қария фуқаро Э.Турдиевга соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам ажратилди.
Аҳоли билан очиқ мулоқот мобайнида фуқароларнинг йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр-энергия таъминотини яхшилаш, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш каби мурожаатлар белгиланган муддатда бажарилиши учун тегишли ташкилотларга ва мутасаддиларга топшириқлар берилди.

  

 


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари