Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

439952       0

Тадбирлар

       

ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ БИЛАН УЧРАШУВ

Туркий халқлар маданияти ва маънавиятини жаҳоний шуҳрат чўққисига олиб чиққан икки мутаффаккир аллома аждодларимиз Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган шу муборак кунлар арафасида Тошкент тиббиёт академиясида қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Бугун Тошкент тиббиёт академиясининг кўз касалликлари кафедрасида китобхонликни тарғиб этиш тадбирлари доирасида Ўзбекистон Қаҳрамони, тиббиёт фанлари доктори, профессор, офтолмология соҳасининг билимдони, КЕМБРИДЖ(Cambridge) илмий маркази олтин медали соҳиби, беназир олим Раҳмон Муҳамадиев билан ижодий учрашув ўтказилди.
Замонамиз қаҳрамони,элимиз ардоғидаги илмпарвар инсон ўзининг талаба ёшлар даврасида ўтказаётган мазмунли умрини, шу каби олтин лаҳзалар йиғиндисига қиёслади.

Ўқиб изланиш, сўраб ўрганиш ва дунё кезиб тажриба орттиришни ўз ҳаётининг мазмунига айлантира олган ўзбек олимининг янги илмий асари тақдимоти шогирдлари учун кутилмаган туҳфа бўлди.

“ОФТАЛЬМОЛОГИЯ” номи билан рус ва ўзбек тилларида куни кеча нашрдан чиққан мазкур қўлланмадан юртимиз офтальмологияси ривожига ҳисса қўшиб келаётган замонамиз қаҳрамонлари, кўз касалликлари соҳасида янги ишланмалар яратиб тиббиёт илми тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ўзбек профессорлари илми тўғрисидаги маълумотлар ўрин олган. Учрашувда мазкур илмий асарнинг қимматли аҳамиятига алоҳида урғу берилди. Кўз касалликларини эрта аниқлаш, ташҳис қўйиш ва тўғри даволашда айниқса, умумий амалиёт шифокорлари учун қулай қўлланма эканлиги эътироф этилди.

Сурҳондарёнинг Боботоғ этакларида туғилиб вояга етган серғайрат йигитнинг илм истаб, юрт кезган ёшлик даврлари, дунё мамлакатларининг энг нуфузли илмий марказлари томонидан тан олинган тиббий билими, Афғонистонда яшаб, мураккаб шароитда 20 минг нафардан зиёд беморга кўрсатган малакали хизматлари, мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан бошлаб, то шу кунга қадар танаффуссиз давом этиб келаётган серқирра илмий-амалий, ижодий фаолияти борасидаги қизиқарли ҳаётий ҳикоялари тафсилоти тадбир иштирокчилари қалбида катта ҳавас уйғотди.

Айниқса, унинг А.Навоий ижодини тиббиёт илми билан узвий боғлаб айтган қимматли фикрлари, ижро этган ғазаллари талаб ёшларда катта таассурот қолдирди. Тадбир сўнгида ёш офтолмологларга Раҳмон Муҳамадиевнинг “ОФТАЛЬМОЛОГИЯ” китоби туҳфа этилди.

 


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари