Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

497643       0

Тадбирлар

       

Термиз шаҳрида Ўзбекистон-Афғонистон Бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда.
Термиз шаҳридаги “Санъат саройи” ҳудудидаги сўлим боғда Ўзбекистон ва Афғонистон ишбилармонлари иштирокида бизнес-форум, ҳудудлар ва тармоқлараро саноат ярмаркаси ҳамда кооперация биржаси, шунингдек, “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Форумга тадбиркорлар билан бирга Афғонистон Ислом Республикасининг Президенти Девони раҳбари Муҳаммад Шокир Коргар, Афғонистон Савдо-саноат палаталари федерацияси раиси Исмоил Ғазанфар, Балх вилояти волийси Муҳаммад Фарҳод Азимий сингари мартабали меҳмонлар ҳам ташриф буюришган.
Бизнес-форум доирасида ташкил этилаётган ҳудудлар ва тармоқлараро саноат ярмаркаси, кооперация биржаси ҳамда “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмасида мамлакатимиз вилоятлари ва Сурхондарёда ишлаб чиқарилаётган қурилиш моллари, электротехника, чарм, текстиль саноати, қишлоқ хўжалиги, автотранспорт воситалари ва бошқа маҳсулотлар, миллий ҳунармандлик буюмлари кенг намойиш этилмоқда.
Тадбирда, давлатимиз ишбилармонлари қўшни Афғонистон билан икки томонлама фойдали шартномалар имзолаши кутилмоқда.

    

    

 

 

 


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари