Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

485464       0

Тадбирлар

       

Термизда бўлажак аскарлар тантанали равишда кузатилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Жануби ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонидан Республиканинг барча вилоятларига Сурхондарё вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда 2022 йил учун чақирилувчиларнинг муддатли ҳарбий хизматга юбориш тантанали тадбири бўлиб ўтди.

Термиз шаҳрининг марказида жойлашган Мотамсаро Она ҳаёкали ёнида бўлиб ўтган тадбирда Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи полковник Пўлатжон Сативалдиев ва вилоят хокимлиги Сурхондарё вилоят мудофаа ишлар бошқармаси, мудофаа вазирлиги жамоатчилик кенгаши вилоят бўлими, Термиз ҳарбий прокуратруаси, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят бўлими ва аскарларнинг ота-оналари ҳамда афғон уруши қатнашчилари, ҳарбий пенсионерлар ва фахрийлар иштирок этдилар.

Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи полковник Пўлатжон Сативалдиев сўз олиб Чақирилувчи ёшларимиз ўзларининг мустаққил фикрига ҳамда янгича дунё қарашига, маънавий-ахлоқий қадриятларга, аждодларимиз Соҳибқирон Амир Темур, шох ва шоир Захриддин Муҳаммад Бобур, Султон Жалолиддин Мангуберди жасоратларига содиқ бўлган ёшлар эканлигини муддатли хизматни ўташлари давомларида намоён этишларига биз ишонамиз деб таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг ҳарбий оркестрт куй садолари остида Сурхондарё вилоят хокимлиги томонидан аскарнинг кундалик ҳаёти учун керак бўлган ювиниш анжомлари ва Армия ҳаёт мактаби китобчаси совға тариқасида тарқатилди.
Тадбирнинг иккинчи қисми Сурхондарё вилояти хокими томнидан ташкил этилган байрам дастурхонига уланиб кетди, у ерда ёшларга ўзбек миллий таомларидан палов тарқатилди ҳамда Термиз шаҳар маданият маркази хонандалари томонидан концерт дастури намойиш этилди.
Мана ҳозир бўлиб ўтаётган тадбирда менинг ҳам фарзандим муддатли ҳарбий хизматга йўл оляпди мана шу ерда барча оналар қатори бугун мен учун катта бир қувонч шу билан биргаликда фарзандимни муддатли ҳарбий хизматга йўл олиши 8-март Ҳалқаро хотин-қизлар байрамига совға бўлди дейди Ангор туманидан келган чақирилувчи муддатли ҳарбий хизматчи Отабек Маликовнинг онаси Муҳаббат Навбатова.

Шундан сўнг сўзга Термиз тумани мудофаа ишлари бўлими чақирилувчиси муддатли ҳарбий хизматчи Санжар Жўраев туман босқичида тиббиёт ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтганимдан сўнг менга кейинги босқич яъни жисмоний тайёргарлик йўналиши бўйича назорат синов машқлари топширим кераклигини айтишганиларида жуда хурсанд бўлдим чунки мен муддатли ҳарбий хизматга йўл олиш учун биринчи қадамни босиб ўтганлигимни хис қилдим ва жисмоний тайёргарликдан ҳам юқори натижаларга эришиб Куч тузилмалардан суҳбат қилиш учун келган ҳарбий акалариммиз суҳбатларидан ўтдим ва вилоят босқичидан ҳам ўтиб ватан олдидаги бурчимни бажариш учун Жиззах вилоятига хизматга йўл олдим ва мана шу сафда турган йигитлар билан олдимизга қўйилган вазифаларни аъло даражада бажариб қайтишга сўз берамиз деди.

Тадбир якунида муддатли ҳарбий хизматчилар Термиз темир йўл бекатидан вилоятларга юборилди, аскарлар учун мўлжалланган вагонлар Термиз ҳарбий госпитали тиббиёт ходимлари томонидан дизенфекция қилиниб кузатувчиларга топширилди.

 


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари