УЧ AВЛОДЛAР УЧРAШУВИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 19-январ кунидаги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари" тўғрисидаги ПҚ-92 -сон Карори ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, Термиз ҳарбий прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги минтақавий жамоатчилик кенгаши вилоят бўлими ва аъзолари, Ёшлар иттифоқи вилоят бўлими, Термиз шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари, Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари, вилоят халқ таълими бошқармаси, Мудофаа вазирлиги фахрийлари, Нуронийлар, ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, вилоят фавқулотда вазият бошқармаси ҳарбий хизматчилари, вилоят ветеран жангчи ва ногиронлар кенгаши аъзолари, Саънат мактаби ёшлари, Термиз давлат университети талабалари ва мактаб ёшлари иштирокида “Миллий армиямиз ёшлар нигоҳида” шиори остида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳамда “Уч авлодлар учрашуви” маданий-маърифий тадбири ўтказилди.
Тадбирда замонавий ҳарбий қуроллар кўргазмалари ҳамда ҳарбий қисм фахрий қоровул взводи ва қўл жанги гуруҳларининг жанговор чиқишлари кўринишлари ҳамда хаваскор ёшларимиз томонидан куй-қўшиқлар намойиш етилди. Ушбу учрашувда Термиз туман маданият бўлимининг бахшичилик тўгараги раҳбари Хамидов Бекзод ҳам иштирок етиб йиғилганларга енг сара термаларни ижро етди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024