Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

496911       0

Тадбирлар

       

Янги Ўзбекистон ёшлари эркин ва фаровон яшайди
Термиз шаҳридаги “Амударё” халқаро болалар оромгоҳида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғояси асосида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.
Байрамона руҳда ўтган тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Жўрабек Тўраев, Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов, шоир Бобур Бобомурод ва бошқалар сўзга чиқиб мамлакатимизда сўнгги йилларда юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар инсон манфаатлари ва халқимиз, айниқса ёш авлод фаровонлиги учун хизмат қилаётганини таъкидлади. Фестиваль иштирокчиларини ўзига хос шодиёнага айланган тадбир билан табриклади.
Тадбир доирасида ёшлар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар, амалий ва тасвирий санъат асарлари, китоблар кўргазмалари ташкил этилди. Йигит-қизлар ўртасида спортнинг волейбол, мини футбол, шахмат-шашка, арқон тортиш, тош кўтариш, армрестлинг, сузиш каби ўнта тури бўйича беллашувлар уюштирилиб, ғолиблар муносиб рағбатлантирилди.
Термиз шаҳридан “Ёшлар дафтари”га киритилган 140 га яқин йигит-қизга замонавий тикув машиналари, компьютер жиҳозлари, турли асбоб-ускуна ва иш қуроллари совға қилиниб, уларнинг доимий даромад манбаини шакллантиришга кўмаклашилди. Замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳам тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Фестиваль пойтахтдан келган ҳамда маҳаллий санъаткорларнинг, эл суйган бахшиларнинг гала концерти билан якунланди.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган ушбу тадбир вилоят туманларида ҳам юксак савияда ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари