“ОБОД МАҲАЛЛА” ДАСТУРИ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ТУЗИЛГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод маҳалла” давлат дастурини узвий давом эттириш орқали аҳолининг фаровонлиги ва турмуш тарзини янада юксалтириш бўйича берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, шаҳримиздаги “Оғир” маҳалла фуқаролар йиғинларидан бири бўлган "Чегара" маҳалласи "Обод маҳалла" дастурига киритилди.
Жумладан "Чегара" маҳалласининг 14 та ички кўчаларига тош ва шағаллар тўкилиб асфалт қилиш, кўп йиллар давомида аҳолини қийнаб келаётган муамоллардан бири таббий газ билан таъминлаш мақсадида газ қувурлари тортиш, суюлтирилган газларни аҳолига ўз вақтида етказиб бериш, кўчалардаги эскирган электр симёғочларини замонавий тунги ёритгичларга алмаштириш, ичимлик сув қувурларини тортиш бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Б.Парпиев мутасадди ташкилот раҳбарларига бу муаммоларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берди.
Шундан сўнг Б.Парпиев ушбу маҳаллада яшовчи фуқароларнинг хонадонларига кириб уларни қийнаб келаётган муаммолари бўйича суҳбат олиб борди.
Айрим муаммолар жойида бартараф этилди ва қолган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли мутасадди раҳбарларга вазифалар белгиланди.
"Ёшлар эртанги кун бунёдкори" шу сабабли таълим олиб келаётган ҳар бир ёшларимизга муносиб шарт-шароитлар яратсак ташаббускор ва шу каби олийжаноб фазилатлар эгаси бўлган ёшларгина, келажак бунёдкори бўла олади деб баралла айта оламиз” дейди вазир ўринбосари Б.Парпиев.
Шунингдек, "Чегара" маҳалласи ҳудудида жойлашган 21-мактабдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳам чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2023 |
ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2023