Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

476369       0

Тадбирлар

       

Термиз шаҳрида “Ўзбекистон – умумий уйимиз!” номли байрам тадбири ўтказилди

 

Бугун, 20 май куни муҳташам Санъат саройида Термиз шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан шаҳардаги миллий маданият марказлари, вилоят маданият бошқармаси ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда турли миллат вакиллари бир жону бир тан бўлиб яшаётган Ватанда “Ўзбекистон- дўстлик ва биродарлик улуғланган юрт” шиори остида катта байрам тадбири бўлиб ўтди.

Барчамизга маълумки, мустақилликка эришганимизга тарихан қисқа давр, яъни 30 йил тўлди. Ана шу йиллар давомида мамлакатимизда улуғвор асрларга татигулик бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Ушбу буюк яратувчанлик ишларида юртимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ҳам фаол иштирок этишмоқда. Чунки мамлакатимизда яшаб, меҳнат қилаётган турли миллат вакиллари шу юртни азиз билиб, Ўзбекистонни Ватан деб улуғлаб, катта оиланинг тенг ҳуқуқли  фарзандлари бўлиб, аҳил–иноқ яшаб келмоқдалар.

Бугунги ўтказилган тадбирда ҳам турли миллат вакиллари томонидан миллий либосларда қизлар бинонинг кириш йўлакчаларида тадбир иштирокчиларини карнай-сурнай садолари остида кутиб олишди. Тадбирда “Биз сенинг фарзандларингмиз, Ўзбекистон!” шиори остида ташкил этилган кўргазмада шаҳримизда фаолият юритаётган тожик, туркман ва рус маданият марказларининг ва турли миллатларнинг миллий ҳунардманчилиги, қадриятларини акс эттирувчи ашёлар ва миллий таомларидан намуналар намойиш этилди.

Тадбир давомида рус, тожик, туркман миллий маданият марказлари томонидан ўз миллий урф-одатларини акс эттирган концерт дастурларини намойиш этишди. Байрам тадбирида бадиий жамоаларининг чиқишлари иштирокчиларга хуш кайфият бағишлади. Турли миллат вакилларига хос бўлган ўзида оилавий қадриятларни акс эттирувчи миллий удум ва анъаналар намойиши ўтказилди. Байрамга ташриф буюрган воҳадошларимизнинг юзида қувонч, кўзларида юртга муҳаббат ва садоқат ҳисси жўш урмоқда. Озод ва обод юртга байрамлар ярашади.

 

 


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари