Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

464955       0

Тадбирлар

       

Сурхондарёда 622 нафар болажонларга “Президент совғаси” топширилмоқда
Бугун юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби вилоятимиз шаҳар ва туманларида ҳам “Президент арчаси” театрлаштирилган байрам томошалари бошланди.
Хусусан, Термиз шаҳридаги “Grand Almaz” тантаналар саройида ўтказилган байрам тадбири шукуҳли ва эсда қоларли воқеаларга бой бўлди. (https://t.me/axborot_xizmati/10615) Унда Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган ҳамда Ватанимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида қурбон бўлган юртдошларимизнинг фарзандлари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов болажонларни Юртбошимиз номидан Янги йил байрами билан табриклаб, кичкинтойларга ширинликлар, ўқув қуроллари, болалар энциклопедияси ҳамда жиҳозлар киритилган “Президент совғаси”ни топширди.
Вилоятда Меҳрибонлик ва Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, Ватан сарҳадларини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган юртдошларимиз ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларнинг 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган 622 нафар фарзандларига вилоят ҳокимлиги, туман ҳокимликлари, халқ таълими бошқармаси ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида “Президент совғаси” топширилмоқда.


Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари