Сурхондарё санъат саройида 3-декабр-Халкаро ногиронлар куни муносабати билан “Эҳсон кийимлари” фонди ҳамкорлигида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда саҳоватпеша инсонлар кўмагида ташкил этилган “Эҳсон кийимлари” фонди ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан вилоятдаги кам таъминланган оилаларнинг 71 нафар фарзандлари учун турли хил қимматбаҳо совғалар, зарур кийим-кечаклар туҳфа этилди.
Тадбирнинг маданий қисмини юқори бадиий савияда ўтказиш мақсадида вилоят филармонияси, Термиз ихтисослаштирилган санъат мактаби, 2-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ижодий жамоалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва рақслар болажонларга байрамона кайфият бағишлади ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган таниқли эстрада хонандаси Санжей ижросидаги қўшиқлар томошабинларга кўтаринки кайфият улашди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2023 |
ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2023