Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

475373       0

Тадбирлар

       

Термизда ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 22-ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил етилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг тегишли буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида Термизда “Халқ ва армия бир тану бир жон!” шиори остида ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.
Термиз шаҳар маданият марказида бошланган тадбирнинг расмий қисмида ҳарбий хизматчилар, Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши вакиллари ўз маърузалари билан иштирок етди.
Сўзга чиққанлар бугунги глобаллашув даврида инсонларнинг, айниқса ёшларнинг онги ва уларнинг келажаги учун кураш янада кескинлашаётганини таъкидлаб ўтишди. Шунинг учун ҳам бугун ёшларимиздан янада кўпроқ билим олишни ва Ватан ривожи учун шахсий маъсулият ҳиссини оширишни даврнинг ўзи тақозо етаётгани еътироф етилди.
Тадбирда ҳарбий хизматчиларни дала машғулотларидан ҳамда армия ўйинларида еришган ютуқлари тўғрисидаги видеолавҳалар намойиш етилди.
Тадбирларда фаол иштирок етган бир неча ёшлар Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ўринбосари полковник Пўлатжон Сативалдийев томонидан есдалик совға ҳамда китоблар билан тақдирландилар.
Тадбирнинг иккинчи қисми ҳарбий қисм стадионида фахрий қоровулнинг кўргазмали ва қўл жанги чиқишлари ҳамда ҳарбий қисмларда мавжуд замонавий қурол-яроғлар намойишига уланиб кетди.Ўқувчи ёшлар ҳарбий акалари билан есдалик учун суратларга тушдилар.


Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари