Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

476584       0

Тадбирлар

       

Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердийевнинг мурожати
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 ноябрдаги “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо қилиш юзасидан амалга ошириладиган ишлар ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини татбиқ етиш ҳамда дарахтларни екиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш тизимини самарали ташкил етиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш юзасидан, Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердийевнинг мурожати
Ҳурматли ҳамшаҳарлар!
Юртбошимизнинг ташаббуси билан шаҳримизда “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо қилиш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини татбиқ етишда дарахтларни екиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш тизимини самарали ташкил етишда табиатни екологик асраш ва аҳоли саломатлигини таъминлаш кўзда тутилган.
Термиз шаҳар ҳудудида жорий йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумида кўкаламзорлаштириш, манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини екиш ишларини тизимли ҳамда уюшқоқлик билан ташкил етиш мақсад қилинди.
Ҳурматли шаҳримиз фуқаролари, ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари!
Шаҳардаги ташкилот, корхона ва муассаса ҳамда аҳоли учун кўчатларни тизимли йетказиб бериш мақсадида, “Гул ва манзарали дарахт кўчатлари ярмаркаси” ташкил етилди.
Бунда манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчаларини йетказиб бериш ҳамда екиш ишларини мувофиқлаштириш учун шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникасиялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Б.Жўрайев шаҳар ишчи гуруҳи раҳбари етиб тайинланди.
Сиз манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчаларини екиш ва парваришлашда ишчи гуруҳи раҳбари билан
99-423-50-07 рақами орқали ҳамда Екология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Термиз шаҳар испексияси бўлими бошлиғи С.Қурбонов гуруҳ раҳбари ўринбосари билан 99-897-533-34-53 рақами орқали боғланишларингиз мумкин.
Сизлардан ташкилот, корхона ва муассасалар, маҳаллалар, аҳоли яшаш пунктлари, кўп қаватли бинолар ва уй-жойлар, ҳовлилар атрофи, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар ҳудудларида манзарали, мевали дарахтлар ва бута кўчатларини екиш тадбирларини уюшқоқлик билан бажарилишида фаол иштирок етишларингизни сўрайман.


Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари