Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

474228       0

Тадбирлар

       

ИСЛОҲОТЛAР AМAЛДA
Хабарингиз бор, Ёшлар ишлари агентлиги ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан “Маҳаллада Ёшлар ишлари агентлиги вакили” номзодлигига очиқ танлов еълон қилинган еди.
Бугун Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердийев ва сектор раҳбарлари ушбу очиқ танловда иштирок етиш истагида бўлган номзодлар ва фаол ёшлар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда ёшлар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал етиш, ёш авлод билан манзилли ишлаш учун ҳар бир маҳаллада янгидан жорий қилинадиган Ёшлар ишлари агентлиги вакили лавозимининг асосий вазифалари ҳамда мамлакатимизда ёшлар учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар хусусида батафсил тўхталиб, иштирокчиларга кенг тушунчалар берилди.
Сектор раҳбарлари томонидан танловда иштирок етиш ва ҳужжат топшириш тартиблари, номзодларга қўйиладиган талаблар, уларни суҳбатдан ўтказиш ва баҳолаш мезонлари тўғрисида ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилиб, ушбу лавозимга номзодлар маҳалла ишларида фаол, ёшларни ўз ортидан ергаштира оладиган, ёшлар муаммоларини ҳал етиш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил етишга кўмаклашиш тажрибасига ҳамда табиий йетакчилик ва ташаббускорлик қобилиятига ега, садоқатли ва ватанпарвар ёшлар орасидан танлаб олиниши алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, учрашувда ушбу очиқ танловга муносиб номзодларни тавсия етиш ва уларнинг ҳужжатларини топширишларига кўмаклашиш ҳамда очиқ танлов тўғрисида кенг жамоатчилик ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига аниқ вазифалар белгилаб берилди.


Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари