Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

475684       0

Тадбирлар

       

Термиз шаҳрида Давлат байроғи қабул қилинган кун кенг нишонланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Термиз шаҳрида тантанали маросимлар ташкил етилди.
Бугун ерта тонгда вилоят ҳокими ўринбосари бошчилигида кенг жамоатчилик вакиллари марказий кўчалар бўйлаб Давлат байроғини баланд тутиб ўтдилар. Шунингдек, велоспортчилар иштирокида байроғимиз баланд кўтарилган байрам марши ташкил етилди ва ёшлар ўртасида пиёда юриш аксияси ўтказилди.
Шундан сўнг Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройида тантанали маросим бўлиб ўтди. Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбийлар, профессор-ўқитувчилар, талаба ёшлар ва кенг жамоатчилик иштирок етди.
Тадбирда байроғимизда миллий-тарихий анъаналаримиз, узоқ ўтмишга бориб тақаладиган бой маданиятимиз, поклик беғуборлик, гўзаллик, яхшилик, донишмандлик, шон-шуҳрат ва садоқат каби буюк фазилатларимиз ўз ифодасини топгани хусусида сўз юритилди.
Тадбир давомида маънавиятимизни юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган соҳа ходимларига “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони ҳамда Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ташаббуси билан ташкил етилган "Термизий алломалар мероси - бой маънавий хазинамиздир!" мавзусидаги мақолалар танлови ғолибларига дипломлар ва есдалик совғалари тантанали топширилди.
Санъаткорлар ижросидаги Ватанни, мардликни тараннум етувчи куй-қўшиқлар иштирокчилар қалбига хушкайфият улашди.


Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари