Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

477189       0

Тадбирлар

       

Термиз шаҳрида “Оилавий болалар уйи”нинг очилиш маросими ўтказилди
Муҳтарам Президентимиз томонидан жамиятимиздаги йетим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашни тубдан янгиланган тизимини жорий етиш, уларни баркамол авлод сифатида шаклланиши ҳамда ижтимоий мослашувини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, йетим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021-йил 9-август куни “Йетим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий етиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5215-сонли қарор қабул қилинди. Мазкур қарор ижроси юзасидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида амалий ишлар бошлаб юборилди.
Хусусан, Термиз шаҳридаги 12-сонли “Меҳрибонлик уйи”да 52 нафар болалар тарбияланиб келаётган еди. Бугунги кунга келиб, 26 нафар болалар оилавий болалар уйи, оила ва яқин қариндошларига қарамоғига қайтарилди. Бугун ҳам юксак инсонпарварликнинг ёрқин намунаси сифатида Аманова Барно ҳамда Умид Гаировлар оиласи Термиз шаҳридаги 12-сонли “Меҳрибонлик уйи”дан 6 нафар (Борисов Павел Павлович, Каримов Ислом Шуҳрат ўғли, Шиловский Алберт Николаевич, Рўзиев Тўлқинбек Еркинович, Шиловская Евелина Николаевна, Йесенкин Азизбек Жумаевич) болаларни ўз тарбиясига олиб, шаҳримиздаги биринчи “Оилавий болалар уйи”ни ташкил етди. Мазкур “Оилавий болалар уйи”да давлат томонидан молиялашган 2 та штат берилди. Бундан ташқари, ҳар бир боланинг ойма-ой озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа ҳаражатлар ҳам давлат томонидан тўлиқ қоплаб берилади.
Албатта меҳрга муҳтож болаларнинг бошини силаш, унга меҳр-оқибат кўрсатиш халқимизга хос юксак инсоний фазилатлардан саналади.
Бир болага йетти маҳалла – ота-она, деган гап ҳам бежиз айтилмаган. Шу юртда, жамиятда яшаётган ҳар бир боланинг, у кимнинг зурриёди бўлишидан қатъий назар, келажагига бефарқ бўлмай, унга меҳр-еътибор кўрсацак, нафақат уларни турли ёт ғояларлар таъсиридан асраган бўламиз, балки ёш авлод олдидаги инсоний бурчимизни ҳам адо етган бўламиз.
Қолаверса, давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, фарзандларимизга қилган ҳар бир яхшилигимиз ўн яхшилик бўлиб қайтади!!!


Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари