Бугун 9 январь куни Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиевнинг “Ҳоким ва ёшлар” лойиҳаси доирасида ёшлар билан учрашуви ўтказилди Ҳоким ёшлар билан учрашиб, уларнинг таклиф ва ташаббуслари билан танишди.
Учрашувда И.Худойбердиев ёшларга шаҳримизда олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, янгиланишлар, келгусидаги истиқболли режалар ҳақида батафсил маълумот берди. Айни вақтда барча соҳаларда малакали кадрларга эҳтиёж юқорилигини, белгиланган лойиҳаларни амалга оширишда етук кадрларнинг роли катта эканлигини таькидлади.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда 17 мактабнинг ёш ижодкор ўқувчилари Мухлиса Абдуғаниева ва Феруза Хасановалар ўз ижод намуналарини китоб қилиб чиқаришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати жойида ижобий ечим топди. Ҳоким томонидан ҳар икки ўқувчининг китоблари бир хафта муддатда 500 нусхадан чиқарилиб ва 17 мактабда тақдимотини ўтказиш бўйича мутассадиларга топшириқ берилди ва тақдимотда шахсан ўзи иштирок этишини маълум қилди.
Учрашув сўнгида И.Худойбердиев шаҳарнинг барча даражадаги раҳбарлари ёшларнинг ғоя ва ташаббусларини, янги лойиҳаларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаб, муаммоларини ҳал этишга, уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, порлоқ истиқболи учун зарур шароитларни яратиб беришга тайёр эканликларини таъкидлади. Ёшларни аъло баҳоларга ўқиш ва изланишга, ўз салоҳиятини юртимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида сарфлашга ундади.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024