Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

57433       0

Тадбирлар

       

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда Ватанга дахлдорлик ҳиссини уйғотиш, ҳарбий соҳага бўлган қизиқишларини ошириш, шунингдек, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, иқтидори ва истеъдодини рўёбга чиқариш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишга кўмаклашиш мақсадида Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм томонидан шаҳарнинг 26-мактаб ўқувчилари учун “Ёшлар миллий армия нигоҳида” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди. Унда ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, мактаб ўқувчи ёшлари, фахрийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Дастлаб, мактабда ташкил этилган тадбирда сўз олганлар сўнгги йилларда мудофаа тизимида олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритди. Бу каби фестиваллар ёшларни Ватанга муҳаббат, ҳарбий касбга бўлган қизиқишларини янада оширишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Шундан сўнг, тадбирнинг асосий қисмига навбат берилди. Тадбир давомида ҳарбий оркестрнинг куй-қўшиқлари, фахрий қоровулнинг ҳамда қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари йиғилганларга намойиш этилди.

Шунингдек, фестивал доирасида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгашининг спорт техникалари ёшлар эътиборига ҳавола қилинди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари