Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда армия билан биргаликда ҳарбий-маъмурий секторлар ҳам олдинги қаторларда бўлиши ва бу борада ҳарбий округлар билан ҳамкорликда ёш ватанпарварлар йиғинини изчил давом эттириш вазифасини белгилаб берган эди.
Ушбу вазифа ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондонлиги билан ҳамкорликда “Термиз” умумқўшин дала полигонида жойлашган ҳарбий қисмда сурхондарёлик 100 нафар ёшлар учун “Жасорат мактаби” ўқув йиғини ўтказилди.
Ўн кун давом этган йиғинда 100 нафар ёшлар гуруҳларга ажратилиб, улар 6 та йўналиш бўйича касб-ҳунар ўргатилди, жанговар, маънавий-маърифий тайёргарлик, ИТ-технологиялари ва тадбиркорлик йўналиши бўйича машғулотларга жалб қилинди. Шунингдек, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида турли спорт мусобақалари ташкил этилди.
Ушбу мавсумнинг тантанали ёпилиш маросимида йиғинда фаол иштирок этган ёшларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024