16 / 06 / 23
Термиз давлат университети биносида волонтёрлик курси битирувчилари билан учрашув ўтказилди.
Тадбирда Термиз шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев ва Ўзбекистон волонтёрлари ассоцияцияси директори Ширин Абидова, волонтёр ёшлар вакиллари қатнашди.
Таъкидланганидек, волонтёрлик фаолияти бу жисмоний ва юридик шахсларга, умуман жамиятга ёрдам кўрсатиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий аҳамиятга молик тадбирларда уларни ташкил этувчиларнинг розилиги билан иштирок этиш, жамиятда фуқаролик нуқтаи назарини, ўзини ўзи ташкил этишни, ижтимоий масъулият, бирдамлик, ўзаро ёрдам бериш ва раҳм-шавқат туйғуларини шакллантиришдан иборатдир.
Тадбир давомида Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси ва Термиз шаҳар ҳокимлиги ўртасида меморандум имзоланди. Тадбир якунида волонтёр ёшларга сертификат ва эсдалик совғалари топширилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2023 |
ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2023
1 comments