Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

226292       0

Тадбирлар

       

Термиз шаҳрида Ёшлар билан индивидуал ишлаш тизими бўйича ўқув-семинар ўтказилди

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 11 апрел куни ўтказилган йиғилишида ҳамда 3 май куни бўлиб ўтган Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси йиғилишида “Ёшлар баланси” асосида ёшлар билан индивидуал ишлаш бўйича масъул вазирлик ва идораларни вертикал ва горизонтал бириктириш тизимини йўлга қўйиш вазифаси юклатилган.

Йиғилишда берилган топшириқлар ижроси юзасидан вилоятда ёшлар билан ишлаш тизимини намунали тарзда ташкил этиш мақсадида Термиз шаҳри танлаб олинган ва ёшларга мутасадди ташкилот раҳбарлари бириктирилган. Ҳозирги вақтда шаҳримизда уч тоифадаги ёшларнинг муаммо ва мурожаатлари ўрганилган ва шу асосда амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бугун Ёшлар марказида бўлиб ўтган семинар ҳам “Ёшлар баланси” асосида ёшлар билан индивидуал ишлашни тизимли ташкил этиш масалаларига бағишланди.

Семинарда шаҳардаги барча маҳалла раислари, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори, ёшларга бириктирилган ташкилот масъуллари, шунингдек, шаҳар ҳокими ўринбосари Камол Ашуров ва Республика Ёшлар ишлари агентлиги вакили Шахзод Қаюмовлар иштирок этишди.

Ўқув семинарда маърузачилар томонидан слайдлар асосида маҳалладаги ёшларнинг тоифалари ва таркиби, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тартиби, “Бандлик дастури”ни шакллантириш, Сурункали касаллиги бўлган ва ногирон ёшлар ҳамда бошқа тоифадаги ёшлар билан ишлаш юзасидан аниқ маълумотлар асосида тушунтирилди. Якунда иштирокчилар саволларига батафсил жавоблар олишди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари