Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

241619       0

Тадбирлар

       

ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ТОПШИРИҒИДАН СЎНГ...

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини Термиз шаҳрида намунали ташкил этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, хатловлар жараёнларида аниқланган муаммоли ёшлар секторлар ва ташкилотлар раҳбарларига бириктирилган.

Бугун, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмасида сектор раҳбарларига бириктирилган ёшлар билан бўлган учрашувда, секторлар, масъул ташкилот раҳбарлари ҳамда олий таълим муассасалари ректорларига ёшлар билан ишлашни яна-да жадаллаштириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, ҳаётда ўз йўлини топишда кўмаклашиш бўйича манзилли ишлаш тизимини йўлга қўйиш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берган эди.

Масъуллар томонидан бугуннинг ўзида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ёшлар марказида оғир тоифадаги ва ижтимоий кўмакка муҳтож ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев, сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси раҳбари, олий таълим муассасалари ректорлари, волонтёр ёшлар ҳамда ёшларга бириктирилган ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.     

Учрашувда ҳар бир маҳалладан ёшларнинг қизиқиш ва хоҳиш истаклари асосида, олий таълим муассасаларида тил ва бошқа фанлар ҳамда ИТ соҳаси бўйича ўқув курсларига бепул ўқитиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида спорт тўгаракларига жалб этиш, шунингдек, касбга ўргатиш ишларини эртадан ташкил этилишига келишиб олинди.

Ўз ўрнида мазкур ишларни тизимли ташкил этиш бўйича Термиз шаҳар ҳокимлиги, ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ва олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларидан иборат масъуллар бириктирилди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари