Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

249470       0

Тадбирлар

       

Термиз шаҳрида бошқарув сервис компаниялари фаолияти билан танишилди

 

Вилоятда мавжуд 1 589 та кўп қаватли уй-жойларга 32 та бошқарув серсив компаниялари (БСК) томонидан хизмат кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, Термиз шаҳрида 14 та ана шундай БСКлар фаолияти йўлга қўйилган.

 

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги “Сарвар Термиз Сервис” БСКда бўлиб, унинг фаолияти, хизмат кўрсатиш турлари билан танишди ҳамда вилоятда фаолият олиб бораётган БСКлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

 

Унда БСКлар томонидан кўп қаватли турар-жойларда амалга оширилган таъмирлаш-тиклаш ишлари ва бошқа кўрсатилаётган хизматлар сифати муҳокама қилиниб, компаниялар вакиллари ҳамда кўп қаватли турар-жойларда яшовчи аҳолининг таклиф ва мурожаатлари тингланди.

 

Масъулларга БСКларнинг самарали фаолият юритишини таъминлаш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

 

Шундан сўнг, вилоят раҳбари шаҳардаги қатор кўп-қаватли уй-жойларнинг ҳолати ва БСКлар томонидан кўрсатилаётган хизматларни жойига борган ҳолда кўздан кечирди. Аниқланган камчиликларни батараф этиш бўйича шаҳар мутасаддилари ва соҳа масъулларига вазифалар юклатилди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари