Ёшлар билан учрашув
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий қилинган "Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими" доирасидаги ишларнинг амалий ижроси юзасидан бугун Термиз шаҳридаги матбуот уйида, Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи полковник Ш.Саидов, Миллий гвардия вилоят Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи подполковник А.Умаров ва Термиз шаҳар қўриқлаш бўлими бошлиғи майор Ш.Қурбоновлар шаҳардаги ёшлар билан учрашув ўтказди.
Очиқ мулоқотларда ҳар бир йигит-қиз билан индивидуал суҳбат қилиниб, уларнинг мавжуд муаммолари, таклифлари, орзу истаклари тингланди. Уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Вилоят бўйлаб жойларда Миллий гвардияга бириктирилган ёшларни ўрганиш бўйича учрашувлар давом этмоқда.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024