«Бир мусулмоннинг оғирини енгил қилиш — бизга ҳам қарз, ҳам фарз», — деган эди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
Давлатимиз раҳбари жорий йил 13 март куни вилоятимизга ташрифи чоғида ўттиз кунлик Рамазон ойида энг оғир маҳаллада кам таъминланганларни таклиф қилиб, ифторлик ўтказиш бўйича мутасаддиларга тавсияларини берган эди.
Мазкур топшириқлар ижроси юзасидан Рамазон ойида “Маънавият фестивали” давомида Термиз шаҳри «Маърифат» маҳалласидаги оилаларнинг бирида ифторлик ташкил этилди.
Унда "Маънавият фестивали"нинг тарғибот гуруҳи аъзолари Жавдат Пулатов, шоира Фароғат Худойқулова ҳамда вилоят Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева, шаҳар бош имом хатиби иштирок этди.
Ифторликда имомлар томонидан қуръон тиловат қилинди. Якунда шундай муборак ойда юртимизга тинчлик, осойишталик ва оилалар фаравонлигини сўраб дуо қилинди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2023 |
ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2023