Патронаж ҳамширалари билан семинар ўтказилди
Бугун Термиз шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида ногиронлиги бўлган ёшлар билан индивидуал ишлаш мавзусида семинар ташкил этилди. Унда шаҳар ҳокимининг ўринбосари К.Ашуров, ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими шўба мудири, поликлиника масъуллари ва патронаж ҳамширалари иштирок этишди.
Семинар давомида ногиронлиги бўлган ёшларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини аниқлаш ҳамда рўёбга чиқариш механизмлари ҳақида батафсил тушунчалар берилди.
Жараёнда патронаж ҳамширалар томонидан ногиронлиги бўлган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан тегишли кўрсатма ва вазифалар белгиланди.
Якунда ўрганиш натижаларига кўра аниқланган муаммоларни тегишли ташкилотларга бириктириш ва бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2025