Термиз шаҳрида Болалар сайлгоҳи иш бошлади
Бугун Аму-соҳиллари маҳалласи ҳудудида Термиз дарё порти МЧЖ томонидан барпо этилган Болалар сайлгоҳининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда шаҳар ҳокимлиги вакиллари, ҳарбий хизматчилар, маҳалла нуронийлари ва фаоллари, ота-оналар ва болажонлар иштирок этди.
Тадбирда сўз чиққанлар шаҳарнинг чекка ҳудудида жойлашган маҳаллаларда ота-оналарнинг болажонларни сайр қилдириб, мароқли ҳордиқ чиқариши учун яхши шароитлар яратилганини таъкидлашди. Маҳаллада ёш авлод учун барча қулайликларга эга гўзал дам олиш маскани бунёд этган қўли гул қурувчиларга чуқур миннатдорлик билдирилди.
Сайлгоҳга кираверишда ажойиб шаршара, ёзги кинотеатр, болалар учун батут майдончаси, фаст-фуд ва яхна ичимликлар шохобчаси, мини стадион, йўл белгилари ўрнатилган велосипедлар ҳаракатланадиган йўлак ҳамда сайр қилиш учун кичик боғ барпо этилган. Янги хушманзара Болалар боғида 15 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди.
Тадбир иштирокчилари ушбу боғда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Дилрабо куй-қўшиқлар ижро этилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2023 |
ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2023