Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

261513       0

Тадбирлар

       

Термиз шаҳридаги Алпомиш ҳайкали ёнида муддатли ҳарбий хизматга отланган бир гуруҳ мард, жасур ўғлонларни тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Президентимизнинг жорий йил феврал ойидаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган тадбирда Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи полковник Пўлатжон Сативалдиев, Ўзбекистон ҳалқ шоири Иқбол Мирзо, вилоят мудофаа ишлар бошқармаси, мудофаа вазирлиги жамоатчилик кенгаши вилоят бўлими, Термиз ҳарбий прокуратураси, фахрийлар ва нуронийлар, кенг жамаотчилик вакиллари, аскарлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон ҳалқ шоири Иқбол Мирзо Миллий армиямизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг тинч, фаровон ҳаётимизни таъминлашдаги ўрни ҳақида атрофлича фикр юритди. Чақирилувчиларнинг Ватан олдидаги йигитлик бурчини шараф билан ўташига омад тилаб, уларнинг Амир Темур, Бобур, Жалолиддин Мангуберди каби буюк аждодларимиз жасоратига содиқ бўлишига катта ишонч билдирди.

–Бугун ўғлим Абдулғанижон ҳам бошқа тенгдошлари қатори муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўташга йўл олмоқда,–дейди Ангор туманидан Ҳотамхон Ахмедов.–Бу оиламиз учун шараф. Фарзандларимизнинг конституциявий бурчини ўташ учун йўл отланган. Очиқ танловда Абдулғанижоннинг барча босқичлардан муваффақиятли ўтиб, эгнига ҳарбий либос кийгани билан бир умр фахрланамиз.

Ватан ҳимоясига отланган аскарларга ҳарбий оркестр куй садолари остида “Армия–ҳаёт мактаби” китоби, санитария-гигиена воситалари топширилди.

–Ватан тинчлиги, юрт тўкинлиги йўлида хизмат қилиш ҳар бир йигит учун муқаддас бурч,–дейди Термиз тумани мудофаа ишлари бўлими чақирилувчиси, муддатли ҳарбий хизматчи Акмал Улашов.

– Ана шу вазифани адо этиш орзуси билан ўтган йили дастлабки босқичда туман тиббиёт ходимларининг кўригидан ўтдим. Кейин жисмоний тайёргарлик бўйича назорат синов машқларини топширдим. Куч тузилмалари суҳбатидан ўтиб, вилоятга йўлланма олдим. Бу ерда тиббий кўрикдан ўтгач, раҳбарият Кенгаши суҳбатида бўлдим. Очиқ, ошкора танлов асосида саралаб олинганлар сафида муддатли ҳарбий хизматга жўанаётганимдан қувончим чексиз. Энди Андижон вилоятида юртимиз осойишталиги, халқимиз тинчлиги ва обод ҳаёт учун хизмат қиламан. Зиммамга юклатиладиган барча вазифаларни аъло даражада бажариб, ота-онам бағрига ёруғ юз билан қайтишга сўз бераман.

Тадбир якунида саньаткорларнинг қизиқарли концерт дастури намойиш этилди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари