Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

262510       0

Тадбирлар

       

Термизда “ВАТАН МАНЗУМАСИ” номли адабий-маърифий кеча бўлиб ўтди.

 

  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг жорий йил 13 январь куни бўлиб ўтган йиғилишида ҳарбий хизматчиларнинг аҳлоқий руҳий ва жанговар тайёргарлигини янада ошириш, ёшларда ватанпарварлик туйғусини юксалтириш, қўшинларда маънавий-маърифий, маданий ишларни ривожлантириш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан қатор тавсиялар берилган эди.

 

  Сурхондарё вилоятнинг маркази Термиз шаҳрида жойлашган Санъат саройида ўтказилган “Ватан манзумаси” номли адабий-маърифий кеча ана шу вазифалар ижросининг ўзига хос кўриниши бўлди. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Республика маънавият ва маърифат маркази ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур кечада Ватанни улуғловчи куй-қўшиқлар, оташнафас шоирларнинг шеърлари янгради. Мамлакатимиздаги тинч осойишта, хавф-хатардан холи ҳаёт, ижтимоий барқарорлик, ҳамжиҳатлик, тўкислик ва фаравонлик, оқибат, ўзаро меҳр ҳамда мурувват муҳити олий қадрият экани ёрқин ва бетакрор мусиқий дастур орқали ўз ифодасини топди.

 

Юртимиздаги тинчлик ва тотувлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатликни кўз қорачиғидек асраб авайлаш наинки ҳарбий соҳа вакиллари, балки барча ҳамюртларимиз, айниқса ёшларнинг муқаддас бурчи экани ранг-баранг мусиқий чиқишлар воситасида яна бир карра намоён бўлди.

 

Айтиш керакки, дастурдан ўрин олган ҳар бир шеър, ҳар бир қўшиқ ва ҳар бир чиқиш бир-бирига узвий боғланган. Томошабин диққати бир лаҳза бўлинмайди. Бу турли қатлам вакилларидан иборат кузатувчи жамоалар мисолида ҳам яққол намоён бўлди.

Адабий маърифий кечада ҳар бир чиқишнинг маъно-мазмунини ифодалайдиган, унинг таъсирчанлигини оширишга хизмат қиладиган видеолавхалар, театирлаштирилган бадиий композисиялар ҳам намойиш қилинди. Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар хотираси ёд этилди, марҳум шоирларнинг овозларидан-ўзлари ўқиган шеърлардан ҳам унумли фойдаланилди. Она юртнинг улуғ фарзандлари, бетакрор ижодкорлари ёдга олинди.

 

“Ватан манзумаси” номли адабий-маърифий кечада Мудофаа вазирлигининг икки нафар ҳарбий хизматчилари – катта лейтенант Исломжон Қўчқоров ва Қуролли Кучлар хизматчиси Бегали Эшонқулов ҳам ўз ижод намуналари билан Қуролли Кучлар ашула ва рақс ансамбли хонандалари Ватанни мадҳ этувчи қўшиқларини ижро этишиб, томошабинлар эътирофига сазавор бўлди.

“Ватан манзумаси” номли адабий-маърифий кеча Республикамизнинг барча вилоятларида ўтказилиши режалаштирилган.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари