Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

485880       0

Тадбирлар

       

Тўра Боболов: “Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ёшларсиз тасаввур эта олмаймиз”
Термиз шаҳридаги Санъат саройи боғида «Ёшларнинг сиёсий билимлари ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш» шиори остида акция бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир ёшларга мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий соҳани ривожлантириш борасида қабул қилинаётган қонун ва қонуности ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга, уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва ўз салоҳиятини намоён этишга йўналтирилгани билан аҳамиятли бўлди.
Акция доирасида ташкил этилган «Ҳоким ва ёшлар» учрашувида иштирокчилар вилоят ҳокими Тўра Боболов ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Шавкат Зайниддиновлар билан учрашди.
– Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни сиз, ёшларсиз тасаввур эта олмаймиз, – деди вилоят ҳокими. – Бундан буён ҳам ўз билим ва шижоатингиз билан янги Ўзбекистонни барпо этишда фаоллик кўрсатишларингизга ишонаман. Бунга мамлакатимизда ўтказилаётган «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳасида 2 мингга яқин ёшларимиз қатнашгани ва юқори баҳоланган 103 нафарининг ғоялари саралаб олингани ҳам яққол мисолдир.
Бундан саноқли йиллар муқаддам ҳам Сурхондарё деганда барчанинг кўз олдида аграр воҳа гавдаланар эди. Қисқа йилларда вилоятимиз қиёфасини тубдан ўзгартириб, саноатлашган ҳудудга айланмоқда. Масалан, бундан беш йил олдин саноат маҳсулотлари 1,2 фоизни ташкил этган бўлса, бугун бу кўрсаткич 1,8 фоизга етди. Айниқса, қурилиш материаллари ва енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш жадал ривожланмоқда. Буларнинг барчаси мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасидир. Ёшлар учун ўзига хос байрамона рухда бошланган акцияда Келажагинг учун овоз бер, Сайлов Имконият ва масъулият, Мен сайлаш ҳуқуқига эгаман хештеглари остида ижтимоий тарғибот акцияси юзасидан фото бурчак ташкил этилди. “Ёшсаловчи.уз” электрон платформаси тақдимоти, ижтимоий тармоқларда ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ривожлантиришга қаратилган ютуқли викториналар ўтказилди. Жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида вилоятда 41 минг 200 нафар йигит-қиз илк марта овоз беради. Улар учун жойларда фаол ёшлар «бир сайловчи – бир овоз» тамойили асосида тарғибот тадбирлари ташкил этмоқда.
– Мен бу йил илк марта сайловда қатнашиб, энг муносиб номзод учун овоз бераман, – дейди Қизириқ туманидаги 23-мактаб ўқувчиси Санжар Норбоев.– Ушбу акцияда қатнашиб, сайлов ҳақидаги билимларимни оширишга муваффақ бўлдим. Ватанимизда биз, ёшлар учун барча замонавий шароит яратилган. Ана шу имкониятлардан фойдаланиб, келажакда вилоят ҳокими бўлишни истайман. Ҳозир амалга оширилаётган ислоҳотлар бизларнинг ана шундай орзуларимизни рўёбга чиқаришга қанот бўлаётганидан ҳар қанча фахрлансак арзийди.
Акция «Ёшларнинг сиёсий билимлари ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш» акциясини амалга ошириш механизми юзасидан вилоят ишчи гуруҳи тақдимоти, «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳасининг тақдимоти, «Ўз келажагимни ўзим белгилайман, Сизчи?» шиори остида иншолар танлови, «Мунозара» интеллектуал беллашуви, ютуқли викторина, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини аниқлашга қаратилган “Сиз биласизми?” телевизион ўйини, “Сайлов – 2021: келажак халқ танловига боғлиқ!” мавзусидаги мақолалар танловининг тақдимоти билан давом этаётир.

  

  

  

 

 

 

 

 


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари