Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

241022       0

Тадбирлар

       

Термиз шаҳрида муборак Рамазоннинг ифторлик тадбирларини ўтказиш давом этмоқда

 

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 13 март куни вилоятимизга ташрифи чоғида ўттиз кунлик Рамазон ойида энг оғир маҳаллада кам таъминланганларни таклиф қилиб, ифторлик ўтказиш, кўнгли ўксик, мўмин-мусулмонларнинг оғирини енгил қилиш ташаббусини билдириб, бу борада диний соҳа уламолари ва мутасаддиларига тавсияларини берган эди.

 

Хайру-барокат Рамазон ойида бугун 2 апрел куни шаҳардаги 4 та сектор ҳудудида “Гулистон", “Саховат", “Мажнунтол" ва “Бўстон" маҳаллалари фуқаролари иштирокида навбатдаги ифторлик ташкил этилди.

 

Унда сектор масъуллари, имом хатиблар, маҳалла фуқаролар йиғини раиси, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, фаол хотин-қизлар ҳамда 600 нафар маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

 

Ушбу хайрли ишлар шаҳардаги барча маҳаллаларда давом этмоқда.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари